Наманган вилояти ҳокимининг Янгиқўрғон тумани Янги Боғистон маҳалласида фуқаролар билан мулоқоти чоғида мурожаат қилган фуқароларнинг муаммоли масалалари ҳал этилмоқда.





Ишчи гуруҳ томонидан маҳалладаги вақтинча ишсиз фуқаролар Маҳфуза Саидова ва Иқболахон Тоғаеваларга чеварчилик билан шуғулланишлари учун тикув машиналари топиширилди.
Тикув машиналари олган аёллар вилоят ҳокимига ўз ташаккурларини билдириб, эндиликда шу ҳудуддаги тикувчиликка қизиқиши бор қизларни ҳунарга ўргатиб беришга астойдил киришганликларини билдирдилар.





