Бугун Янгиқўрғон тумани ҳокими А.Нажмиддинов туман прокурори, 2-сектор раҳбари О.Рахмоналиев билан биргаликда “Бирлашган Феруз Умид ороли” агрофирма ҳудудидаги “Жакбарали Алишер Орзумбой” фермер хўжалиги ҳамда “Янгиқўрғон картошкачилик маркази томорқа хизмати” МЧЖ ер майдонларида бўлдилар.



Ўрганиш давомида парвариш қилинаётган ғалла майдонларида бегона ўт, касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш жараёнлари билан танишди.
Маълумки, апрель-май ойларида бегона ўтлар, касалликлар ва зараркунандалар ғалла майдонларини зарарлашини инобатга олиб, уларга қарши кураш чораларини кўриш ва доимий кузатув талаб этилади. Бу тадбирларнинг кечиктирилиши етиштирилаётган доннинг сифати ва ҳосилдорлигини кескин пасайишига олиб келади.
Туман раҳбари ана шу юмушларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш юзасидан кўрсатмалар берди.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати





