Янгиқўрғон тумани, "Қизилқиёқ" МФЙда жойлашган 4-умумтаълим мактабида "Нуроний" жамғармаси туман бўлими ташаббуси билан "Уч авлод учрашуви" тадбири ўтказилди.

Тадбирга вилояти ҳокими маслаҳатчиси, "Нуроний" жамғармаси вилоят бўлими бошлиғи, Олий мажлис сенати аъзоси, Сенатор И.Нажмиддинов, туман "Нуронийлар" жамоатчилик кенгаши аъзолари, туман "Нуроний" жамғармаси раиси М.Дедабоев, тумандаги ташкилот, корхоналардаги "Фахрийлар кенгаши" раҳбарлари, маҳалла еттилиги, умумтаълим мактаблари директорлари иштирок этишди.

Тадбирни мактаб директори З.Обиддинова очиб берди. Тадбирда сўзга чиққан И.Нажмиддинов "Уч авлод учрашуви"нинг мазмун-моҳияти тўғрисида гапириб, мактабларда "Фахрийлар кенгаши" иш фаолиятини жонлаштириш лозимлигини уқтириб ўтди.

Тадбирда мактабдаги жонкуяр, фаол ўқитувчилар, фан олимпиадаси ғолиблари ҳамда инглиз тилидан юқори балл олган ўқувчилар туман ҳокими, Васийлик кенгашининг "Ташаккурнома"си ҳамда "Нуроний" жамғармасининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.Икки нафар 50-60 йил бирга яшаган оилаларни "Қўша қариш саодати" тамойили бўйича кексаларимиз ёшларга ўз ҳаётий тажрибаларидан сўзлаб беришди."Қўша қариш саодати" га эришган оилаларимиз туман хокими, Васийлик кенгаши раисининг "Ташаккурнома"си ҳамда "Нуроний" жамғармаси туман бўлимининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Мактаб ўқувчилари томонидан ижро этилган бадиий чиқишлар тадбирга кўтаринки кайфият бағишлади.

Тадбирдан сўнг мактабда бир неча йил ёшларга билим берган, ҳозирда ётиб қолган нуронийларнинг уйларига бориб, ҳолларидан хабар олинди.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати