Бугун Хотира ва қадрлаш куни арафасида Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бошчилигида вилоят секторлар раҳбарлари Янгиқўрғон туманида иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини йўқламоқдалар.

Жараёнда Исковот стадионига ҳам кириб,  Ички ишлар тизими фахрийси, полковник, марҳум Тошҳўжа Раҳматуллаев хотирасига бағишлаб ўтказилаётган спорт мусобақаларининг очилиш маросимида қатнашилди.

Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов, вилоят "Нуроний" жамғармаси раиси Икромхон Нажмиддинов комил инсон тарбиясида спортнинг аҳамияти ҳақида тўхталиб, хотира турнири иштирокчиларига омад тиладилар.

Шундан сўнг вилоят ҳокими Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси Наманган вилояти бошқармаси маблағлари ҳисобидан қайта қурилган Исковот стадионида спортсеварлар учун яратилган шароитлар билан танишди.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.