Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармони билан тасдиқланган “Рақамли Ўзбекистон - 2030” стратегияси ҳамда 2023 йил 24 майдаги ПҚ-162-сонли қарори билан давлат ходимлари, ёшлар, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларини ахборот технологиялари ва Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан фойдаланишга ўқитиш чораларини кўриш белгиланган.



Юқоридагиларга асосан бугун Янгиқўрғон тумани ҳокимлигида Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги “Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази” давлат муассасаси масъуллари томонидан Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz)дан самарали фойдаланиш бўйича “My.gov.uz ҳаётий вазиятлар учун!” лойиҳаси доирасида тарғибот тадбири ўтказилди.
Унда маҳаллалардаги ёшлар етакчилари, туман мактаб ва мактабгача таълим бўлими кадрлар масалалари бўйича менежерлари ҳамда ташкилот ва муассасалар ўринбосарлари иштирок этдилар.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати





