Янгиқўрғон туманидаги 61-сонли Оилавий шифокорлик пункти ишчи-ходимлари ўртасида ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида тарғибот тадбири ташкил қилинди.



Мазкур тадбирда ёт ғоялар таъсирига берилмаслик, айниқса, ижтимоий тармоқлар имкониятидан оқилона фойдаланиш, унда айрим динни ниқоб қилиб олган кимсалар томонидан тарғиб этилаётган мазҳабсизлик, радикализм ва бошқа экстремистик ғоялардан ўзимизни ва фарзандларимизни ҳимоялаш, оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, соғлом муҳитни шакллантириш, жаҳолат қурбони бўлаётган ёшларни тўғри йўлга бошлаш борасидаги фикрлар илгари сурилди.
Суҳбат сўнггида мавзуга оид "Тинчлик қадри" видеоролиги намойиш қилинди.
Бу каби тадбирлар тумандаги барча корхона ва ташкилотларда давом этмоқда.





