Бугун Янгиқўрғон туманидаги 2-сектор ҳудудида туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими, Оила ва хотин-қизлар бўлими, Ички Ишлар бўлими билан ҳамкорликда тумандаги ёшлар ва хотин-қизларни, ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида “Бўш иш ўринлар меҳнат ярмаркаси” ўтказилди.


Ярмаркада тумандаги мавжуд корхоналар 410 та бўш (вакант) иш ўринлари билан иштирок этдилар.
Тадбирни туман прокурори ўринбосари А.Низамов очиб берди.
Меҳнат ярмаркасида ишсиз аёллар ва банд бўлмаган фуқаролардан 30 нафарига турли йўналишлар бўйича йўлланмалар берилди.
Хусусан, уларнинг 4 нафарига маъқул келган бўш иш ўринларига, 21 нафарига касбга қайта ўқитишга йўлланмалар берилди.
Бундан ташқари 5 нафарига июль ойида ташкил этиладиган жамоат ишларига жалб қилиш учун буюртмалар олинди.
Шу билан бирга ишсиз, "Аёллар дафтари" ҳамда "Ёшлар дафтари"да рўйхатда турган 4 нафар фуқароларни ўз даромадларини ошириб, бандлигини таъминлаш мақсадида субсидия асосида тикув машиналар берилди.
Ярмаркада иштирок этган фуқароларга меҳнат қонунчилиги бўйича ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, касаначи сифатида аъзо бўлиб, уй шароитида оилавий даромадларини ошириш, тижорат банклари томонидан кредит ажратиш бўйича ҳамда кам даромад топаётган, ватанга қайтариши лозим бўлган фуқароларни қайтариш ва ўз ҳудудида бандлигини таъминлаш бўйича тушунтиришлар берилди.





