Янгиқўрғон туманида электр таъминотини янада яхшилаш учун ишлар давом этмоқда.

"Обод қишлоқ" ва "Обод махалла" Давлат дастурлари доирасида Олмазор ҳамда Мамай маҳаллаларида қатор ишлар амалга оширилди.

Олмазор маҳалласида 3.1 км масофага янги тармоқ тортиш ишлари бажарилиб, 118 дона темир бетон таянчлар, қуввати 250 кВА бўлган 2 дона трасформатор пункти ўрнатилди.

Мамай маҳалласида эса 3.2 км янги тармоқ тортиш, 88 дона темир бетон таянч ўрнатиш, қўшимча қуввати 250 кВА бўлган трансформатор пункти ва СИП кабел тортиш ишлари бажарилмоқда.