Янгиқўрғон туманида аҳоли даромадларини ошириш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Наманган вилоят ҳудудий бошқармасига Янгиқўрғон туманидаги 25 та маҳалла бириктирилган. Уларда тизимли иш ташкил этиш мақсадида 11 нафар банкнинг ёнланма ходимлари иш олиб бормоқда.



Мазкур маҳаллаларга жорий йилнинг 6 ой давомида барча молиялаш манбалари ҳисобидан 14,2 млрд. сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилиши таъминланди ва жами 361 та ишчи ўринлари яратилди.
Шунингдек, жорий йилнинг 6 ой давомида 430 та тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказиб, уларнинг муаммоларини ҳал этиш ҳисобига 81 нафар янги иш ўринлари яратилди.
Шу билан биргаликда, банкнинг ташаббуси билан Сутлибулоқ МФЙ ҳудудидаги 299-контурда ижарага берилган 10 гектар майдонда 10 та деҳқон ҳўжаликлари томонидан “Бир контур-бир маҳсулот” тамойили асосида картошка экилиши таъминланди.
Жорий йилнинг 10 июль куни Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман кенгаши сессиясида 2024 йил II ярим йиллигида иқтисодий ривожланиш, инвестицияларни жалб қилиш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадларини ошириш бўйича тасдиқланган чора-тадбирлар дастурида белгилаб берилган вазифаларга асосан жорий йил якунига қадар барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан 9,3 млрд. сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилиши таъминланади.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





