Бугун "Сойбўйи" маҳалласида Янгиқўрғон тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Асадулло Нажмиддиновнинг сайёр қабули бўлиб ўтди.



Қабулда ҳудуддаги юридик ва жисмоний шахслар ўзларини қийнаётган масалалари билан туман раҳбарига мурожаат қилди.
Жумладан, қабулда фуқаролар тикув машинаси олиб, ўзини банд қилиш, ер, қуёнчиликни ривожлантириш масалаларида мурожаат қилдилар. Мурожаатлари ижобий ҳал этишлик учун соҳа раҳбарларига йўналтирилди.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





