Мамлакатимиз бўйлаб қулоч ёзган "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида Янгиқўрғон туманида ҳам кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
Бугун тонгда туман ҳокими Асадулла Нажмиддинов бошчилигида секторлар, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари иштирокида "Туркистон" агрфоирмасида йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда Исковот-Балиқликўл йўналишидаги асосий йўл четларидан унумли фойдаланиб, дарахт кўчатларини экиш, бу ўз навбатида экологияни яхшилашга, келажак авлодга мусаффо ҳаво, табиатни қолдиришга ҳисса қўшиши алоҳида таъкидланди.
Тақсимланган ҳудудларда ер тайёрлаш ва кўчат экиш ишлари бошлаб юборилди.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати





