Байроғимиз давлатимиз суверенитетининг рамзидир. У халқимизнинг шонли тарихи ва эзгу интилишларини ўзида мужассам этиб, тинч ва осойишта, эркин ҳаётимиз, ёруғ келажагимизга бўлган ишончимизнинг тимсоли саналади.

Бугун Янгиқўрғон туманида давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан тантанали тадбир ташкил этилди.

Секторлар раҳбарлари, барча ташкилотлар вакиллари, нуронийлар, ёшлар иштирок этган тадбирда туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов байроқ ҳақида аҳамиятли фикрлар билдириб, барчани сана билан муборакбод этди.

Тадбирда сўз олган туман нуронийларининг етакчиси М.Дедабоев ҳам аждодларимизнинг ўз даврларида давлат рамзи бўлмиш байроққа бўлган ҳурматларини, уни ўз шаънидай ҳимоя қилишганини тарихий мисоллар билан кўрсатиб ўтди.

Бугун ҳам Ўзбекистон фарзандлари қаерда бўлмасин, қандай натижаларга эришмасин Ватан байроғини ардоқлайди. Зеро, байроқ - ҳурлик тимсоли, эзгулик ва тинчлик рамзидир!

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати