Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “ОПЕК халқаро тараққиёт жамғармаси иштирокида «Наманган вилоятининг Заркент, Хадикент, Исковот, Булоқбоши, Ёшлик шаҳарчалари ва Наманган шаҳрининг сув таъминотини яхшилаш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ВМ-739-сонли қарорига асосан, ичимлик суви тортилаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Умумий қиймати 54 млн. АҚШ долларини ташкил этган мазкур лойиҳага биноан ҳозирги кунда "Тинчлик" ҳамда "Исковот" сув узатиш иншоотлари фойдаланишга топшириш арафасида турибди.

Бугун Янгиқўрғон тумани ҳокими Асадулла Нажмиддинов мазкур объектларда бўлиб, иш сифатини ўрганди, иш бажарувчилар билан лойиҳанинг истиқболлари ҳақида фикрлашди.

Маълумот учун, ушбу икки иншоот тўла ишга туширилса яқин 10000 нафар аҳоли ичимлик суви билан таъминланади.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати