Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишишни давом эттирмоқда.

Навбатдаги ўрганишлар Янгиқўрғон туманидаги "Илҳомжон Исломжон Бахромжон" фермер хўжалиги қошида ташкил этилган музлатгич омборхонадан бошланди.

Мазкур омборхонада ҳозирда 800 тонна нок ва олма сақланмоқда. Бу ўз навбатида бозордаги нарх-навони барқарорлаштириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда, экспортга кўмаклашишда муҳим аҳамият касб этади.

Вилоят ҳокими, шунингдек фермер хўжалигининг боғ ораларига тўқсонбости экинларини экиш учун ер тайёрлаш жараёнларини кўздан кечирди.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати