Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Янгиқўрғон тумани "Янги Боғистон" маҳалласидаги 57-умумий ўрта таълим мактабида олиб борилаётган қурилиш, таъмирлаш ишлари билан танишди.
Аҳолининг талаб-истакларидан келиб чиқиб мазкур таълим маскани биноси таъмири ҳамда қўшимча бино қуриш учун Инвестиция дастури объектларининг иқтисод қилинган маблағлари ҳисобидан 5.2 млрд. сўм ажратилган.
Айни пайтда "OTASH" хусусий корхонаси ишчилари қўшимча қурилаётган 240 ўринли бино пойдеворини барпо этишмоқда. Лойиҳа доирасида мавжуд 200 ўринли бинони таъмирлаш кўзда тутилган.
Вилоят раҳбари, шунингдек, мактаб биносига ёндош тарзда қад ростлаган янги мактабгача таълим ташкилоти биносида олиб борилаётган ишлар билан ҳам танишди.
Инвестиция дастурига асосан мазкур 150 ўринли боғчанинг қурилишига 4.7 млрд. сўм ажратилган. Ҳозирда б “RENOSANSE BIZNESS PLUS” МЧЖ томонидан пардозлаш ишлари олиб борилмоқда.
Вилоят ҳокими шу ерда маҳалла еттилиги ва аҳоли вакиллари билан суҳбатлашди. Мутасаддиларга қурилиш объектлари атрофини ободонлаштириш бўйича кўрсатма берди.
Янгиқӯрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.





