Янгиқўрғон туманида фойдаланишдан чиққан ерларни қайта фойдаланишга киритиш, шунингдек, иссиқхоналар ташкил этишга катта эътибор қаратилади.
“Тўйчи Неъматов- Бекобод” агрофирмаси ҳудудида хусусий тадбиркор Одилжон Мирзаев 1 гектар ер майдонида иссиқхоналар барпо этган эди. Мазкур лойиҳага банк томонидан 2 млрд. 200 млн. сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилган.
Айни кунларда иссиқхоналарда 3 ёшли лимон кўчатлари парваришланмоқда. 1500 тона нишона ҳосил олиши кўзланаётган мазкур иссиқхоналарда 10 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланган.
Вилоят ҳоким Шавкатжон Абдураззоқов иссиқхона фаолияти, тадбиркорнинг келгусидаги режалари билан яқиндан танишди.
Туманда жорий йилда фойдаланишдан чиққан 1100 гектар ер майдонларини қайта фойдаланишга киритиш белгиланган.
“Тўйчи Неъматов Бекобод” агрофирмаси ҳудудидаги “Бекободсой” минтақасидаги 100 гектар тошлоқ ер майдонларини ўзлаштириш ҳисобига ерга ер қўшиб, қайта фойдаланишга киритиш кўзда тутилган эди.
Вилоят ҳокими мазкур майдонни ўрганди, ундан унумли фойдаланиш бўйича кўрсатмалар берди.
Шунингдек, ушбу манзил ёнида тадбиркор А.Турсунхўжаев томонидан барпо этилган, ҳар бири 20 сотихлик 7 та иссиқхонани кўздан кечирди. 1.4 гектар ер майдонида ташкил этилган иссиқхоналарда бир йиллик лимон кўчатлари парваришланмоқда.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати





