Исковотнинг ўн минг нафардан ортиқ аҳолиси ичимлик суви билан таъминланади

Ўзбекистон Републикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори(ОПЭК)га асосан Янгиқўрғон туманида Исковот сув тақсимлаш иншоотини қуриш учун 12 млн. АҚШ доллари ажратилган. Ҳозирда  1-, 2-, 3- пакет, 5 та лот доирасида қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

Хусусан, Исковот сув тақсимлаш иншоотини қайта таъмирлаш учун 339 минг. доллар ажратилган. Шу кунгача 1 та 500 м3.ли ҳовуз реконструкция қилинди, 2 та насос станцияси қурилди. Айни кунда яна  2 та ҳовуз реконструкция қилинмоқда.

Мазкур жараёнлар якунига етса Исковот ҳудудининг 12 та маҳалласида истиқомат қилаётган аҳоли хонадонлари илк бор ичимлик суви тармоғига уланади.

Вилоят раҳбари Шавкатжон Абдураззоқов мавжуд муаммоларни ўрганиб, ишни тез фурсатларда якунига етказиш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берди.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати