2410 нафар маҳалла аҳлининг ҳамжихатлиги натижасида “Ташаббусли бюджет” лойиҳасида 4 марта ғолиб бўлиниб, жами 12 км.узунликдаги ички йўллар тўлиқ асфальтланди.

Маҳалла нуронийлари вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов билан суҳбат давомида сўнгги йилларда аҳоли турмуш фаровонлигини янада яхшилаш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан "Қизилёзи" маҳалласидаги ўзгаришлардан мамнун эканликларини изҳор қилдилар.

Шундан сўнг, вилоят ҳокими бошчилигидаги ишчи гуруҳи   Ў.Азизхўжаева хонадонида ташкил этилган музлатгични кўздан кечирдилар.

Хонадон эгалари музлатгичда сақланаётган 200 тонна  нок ва олмаларни баҳор ойларида сотиб, мўмай даромад олишни режалаштиришмоқда.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати