Лойиҳа "Тамаддун, маданият ва маърифат" эзгу ғояси асосида Наманган давлат педагогика институти Ренессанс зали ва иккита катта фаоллар залида "Янги Ўзбекистон ислоҳотлар фалсафаси" мавзусидаги маънавий-маърифий тадбир билан бошланди.
Профессор, олим ва зиёлилар ўз маърузалари билан иштирок этган тадбир вилоятнинг ҳар бир туманида онлайн кузатилди.
Тадбирда Янгиқўрғон тумани ҳокимлигида республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси бошчилигида жамланган 300 нафардан ортиқ мактаб директорлари, маҳаллалар раислари, хотин-қизлар фаоллари, ёшлар вакиллари, ташкилотлар раҳбарлари иштирок этдилар.
Маърифий тадбир давомида янграган Наманган вилояти Мақом ансамблининг миллий куй-қўшиқлари барчага кўтаринки кайфият улашди.
"Маърифат карвони" жойларда давом этмоқда.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





