Мамлакатимизда ҳар йили 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни сифатида кенг нишонланади. Ушбу санани нишонлашдан асосий мақсад – ногиронлар бошқа ногирон бўлмаган кишилар билан тенг ҳуқуқлилигини, уларнинг манфаатлари, ҳуқуқлари инобатга олинишини, барча мамлакатларда ногиронларнинг кадр-қимматини ҳимояловчи қонунлар ва тартиб-таомилларнинг жорий этилишини таъминлашдан иборатдир.

Бугун сана муносабати билан туман ҳокимлиги, туман "Инсон" ижтимоий маркази ҳамкорлигида Навкент маҳалласидаги "Шамсиддин ота" мажмуасида ташкил этилган тадбирда 250 дан ортиқ меҳр-мурувватга муҳтож тумандошларимиз бир дастурхон атрофида жамландилар.

Тадбирда туман ҳокими Асадулла Нажмиддинов бошчилигида сектор раҳбарлари тадбир иштирокчиларига узоқ умр, оилавий хотиржамлик, қувончли кунлари кўп бўлишини тиладилар, совғалар топшириб, кўнгилларини кўтардилар.

Туман Маданият бўлими ходимлари томонидан ижро этилган шўх куй-қўшиқлар тадибр сабабчиларига кўтаринки кайфият бахш этди.

туман ҳокимлиги Ахборот хизмати