Иқтидорли ўқувчи-ёшларни аниқлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, истеъдод ва маҳоратларини намоён этиш бўйича "Ёш ихтирочи" кўрик-танловида туманимиз вакили ҳам фаол иштирок этди.

Хусусан, Янгиқўрғон туманидаги "Баркамол авлод" болалар мактабининг "Робототехника ва конструкторлик" тўгараги аъзоси Абдулазиз Абдусатторов мазкур танловда 1-ўринни эгаллади.

Туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов бугун Абдулазиз Абдусатторовнинг ютуғи ҳамда унинг
устози, тўгарак раҳбари  Исмоил Мақсудовнинг меҳнатини эътироф этиб, Ташаккурнома ва совғаларни топширди.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати