Президентимиз ташаббуси билан эълон қилинган ва бутун мамлакатимиз бўйлаб кенг миқёс касб этаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида ободлик, кўркамлик, экология ва атроф-муҳит мусаффолигини асраб-авайлаб, келажак авлодга етказишдай эзгу мақсад мужассам.

Янгиқўрғон туманида мазкур лойиҳа доирасида дарахт ва бута кўчатларини экиш ишлари давом этмоқда.

Бугун кун аввалида туман ҳокими Асадулла Нажмиддинов бошчилигида секторлар раҳбарлари туман Тиббиёт бирлашмаси ҳудудидаги 40 сотих бўш турган ер майдонда "Шифокорлар боғи"га асос солишиб, арча кўчатларини ўтқазишди.

Белгиланган ҳудудда 600 туп манзарали ва мевали дарахт кўчатларини экиш кўзда тутилган.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати