Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 15 ноябрь куни “Ўзбекистон Респубиликаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 206 ва 248-моддаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-999-сон Қонуни қабул қилинди.

Қонунчилик палатаси томонидан 2024 йил 10 сентябрда кабул килинган. Сенат томонидан 2024 йил 24 октябрда маъқулланган.

Кейинги йилларда мамлакатимизнинг ички ишлар органлари тизимларида маъмурий назорат ва пробация назоратидаги шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини таъминлаш, уларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза килиш, маънавий ва жисмоний жиҳатдан ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга ҳозирги вақтда республикамизда маъмурий назорат ва пробация назоратидаги шахслар ўртасида профилактика чора-тадбирлари амалга оширилаётганлигига қарамай, пробация назоратидаги шахслар томонидан содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар сони ортиб бораётганлиги кузатилмоқда.

Юқоридаги келтирилган ҳолатлардан келиб чиқиб ЎРҚ-999-сон Қонун қабул қилинди.

Ушбу қонун мазмун моҳиятини ҳудудий Пробация ходимларига етказиш мақсадида куни кеча Янгиқўрғон туман ИИБ ЖХХ мажлислар залида Пробация гуруҳи ходимлари ва гуруҳ ҳисобида турувчи назорат остидаги шахслар иштирокида мазкур Қонуннинг мазмун моҳиятини тушунтириш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.

Кун тартибидаги масала юзасидан Янгиқўрғон туман ИИБ бошлиғи, подполковник Ривожиддин Якуббаев сўзга чиқиб, йиғилиш иштирокчиларига мамлакатимизда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар, янгиликлар ҳақида тўхталиб,  Қонуннинг мазмун моҳиятини тушунтирди, мазкур қонун билан шаҳар-туман ИИБ Пробация гуруҳлари инспекторларига берилган ваколатлар тўғрисида тўхталиб ўтди.

Ушбу қонун билан Пробация инспекторлари назорат остидаги шахслар томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1852 ва 187-моддаларида кўрсатилган ҳуқуқбузарликлар содир этилган тақдирда маъмурий баённома расмийлаштириб, содир этилган ҳуқуқбузарликларга нисбатан ўз вақтида муносабат билдириш имконияти туғилганлиги иштирокчилар эътиборига ҳавола этилди.

Қонун тарғиботи юзасидан вилоятнинг барча шаҳар-туманларида учрашув ва давра суҳбатлари ўтказиб борилмоқда.