Жорий йилнинг 13 августдан 2 сентябрга қадар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг openbudget.uz расмий веб сайти орқали Янгиқўрғон туманида мавжуд маҳаллий муаммоларни бартараф этиш мақсадида туманда истиқомат қилувчи фуқаролар учун аҳамиятга эга бўлган жами 45 та таклифларга овоз берилди.
Ушбу таклифларни молиялаштириш учун яратилган ташаббусли бюджет жамғармасига махаллий бюджетнинг қўшимча манбалари хисобидан 663.4 млн сўм маблағ ажратилди.
Овоз бериш якунларига кўра энг кўп овоз тўплаган 2 та таклиф ташаббускорлари ғолиб деб топилди.
Жумладан:1-ўрин Туман халқ таълими бўлимига карашли 10-сонли умумий урта таълим мактабга кичик футбол майдончаси куриш бўйича киритилган таклиф (суммаси 500.0 млн сўм) - 3383 та овоз тўплади.
2-ўрин Туман марказида жойлашган истирохат боғини кириш кисмини таъмирлаш бўйича киритилган таклиф (суммаси 130.0 млн сўм) - 2130 та овоз тўплади.





