Янгиқўрғон тумани ҳокимлигида "Аёллар дафтари"нинг 6-босқичи бошланиши муносабати билан амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан семинар ташкил этилди.

Тадбирда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Р.Шомирзаев, хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосар Н.Абдурахманова, "Аёллар дафтари" вилоят штаби раҳбари Ш.Кахаров, туманга бириктирилган ишчи гуруҳ раҳбари А.Тўхтаназаров, маҳалла еттиликлари ва масъул ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.

Йиғилишда хатлов ишларини намунали ташкил этиш, "Аёллар дафтари"га киритилган фуқаролар билан ишлаш, уларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш ва зарурий ёрдам кўрсатиш бўйича аниқ топшириқлар берилди. Шунингдек, аёлларни тадбиркорликка жалб этиш, касб-ҳунарга ўқитиш орқали бандлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Йиғилиш давомида маҳалла еттилиги учун ҳам ишсиз аҳолининг бандлигини таъминлаш, янги тадбиркорлик субъектларини ташкил этишда кўмаклашиш каби муҳим вазифалар белгиланди.