Бугун "Саид Барака Доли Саттаров" агрофирмаси ҳудудидаги "Тоштиллахон Аҳмедова" фермер ху‌жалигида қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича республика Ишчи гуруҳи, тумандаги қишлоқ хўжалигига хизмат қилувчи ташкилотлар , вакиллари, агрофирмалар раислари, фермерлар иштирокида семинар бўлиб ўтди.

Семинарда дала четлари, каналлар, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари атрофидаги майдонларда, аҳоли томорқаси, хонадонлар ва кўп қаватли уйлар олди ҳамда маҳалланинг ички кўчаларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни ташкил қилишни мувофиқлаштириш масалаларига бағишланди.

Семинарда сўзга чиққанлар сув харжини камайтириш мақсадида ички ариқларни бетонлаштиришга тўхталдилар ва бунда махсус цемент қоришмали, тайёр қопламалар алоҳида қулайликларга эгалиги билан самарали эканлигини таъкидладилар.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати