2024 йил 16 декабрь куни Президент раҳбарлигидаги видеоселектор йиғилишида тадбиркорлик муҳитини яхшилаш, камбағалликни қисқартириш ва банклар фаолиятини такомиллаштириш вазифалари белгилаб берилди.

Мазкур топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Янгиқўрғон туманида "Ўзсаноат қурилиш банки" АТБ Наманган БХО,  "Агробанк" АТБ туман филиали, АТ Халқ банклари ҳамда туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан “Лойиҳалар ярмаркаси" ташкил этилди. Тадбир янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган амалий қадамдир.

Туман ҳокими А.Нажмиддинов бошчилигида тумандаги секторлар раҳбарлари  иштирок этган “Лойиҳалар ярмаркаси” доирасида тижорат банклари ва маҳаллий тадбиркорлар ўртасида ўзаро ҳамкорликни кучайтиришга йўналтирилган бир қатор лойиҳалар муҳокама қилинди ва амалий таклифлар илгари сурилди.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати