Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг тегишли кўрсатмасига асосан бошоқли дон экинларидан юқори ҳосил етиштиришда қўлланиладиган инновацион технологиялар, бегона ўт, касаллик ва зараркунандаларга замонавий кураш чоралари ҳамда суғориш тартиблари мавзусида республикадаги соҳа олимлари томонидан ўқув семинарлари ўтказилмоқда.


Хусусан, бугун Янгиқўрғон тумани ҳокимлигида ташкил этилган семинарда Янгиқўрғон ва Чортоқ туманлари ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари, агроинспекция, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси, Фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, “Сув етказиб бериш хизмати" ДМ ҳамда ғаллачилик йўналишидаги фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этдилар.
Тадбирда мутахассислар янги агротехника усуллари, биологик воситалардан самарали фойдаланиш ва замонавий технологияларни қўллаш йўналишларида ўз тажрибалари билан ўртоқлашиб, тавсиялар бердилар.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





