Янгиқўрғон туманида Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида  2024 йил 24 декабрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган вазифалар ижросини бажарилиши юзасидан вилоят "Нуронийлар" жамоатчилик кенгаши раиси, Сенатор Икромхон Нажмиддинов, тумандаги фаол нуронийлар, "Бувижонлар мактаби" аъзолари, ҳамкор ташкилотлар ва муассасалар раҳбарлари билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида “Бир болага етти маҳалла ота-она” тамойили асосида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда ҳар бир нуроний масъул эканликлари таъкидланди. Шунингдек, "Камбағалликдан фаровонлик сари" дастури бўйича ҳар бир маҳалладан 3 нафар фаол нуронийларга беш нафардан камбағал оилаларни бириктирилиши, камбағалликдан чиқаришдаги нуронийларнинг иштироклари самараси ҳақида ҳам мулоҳазалар билдирилди.

Тадбирда меҳнат фахрийлари Абдулҳай Турсунов, вилоят "Нуронийлар" жамоатчилик кенгаши аъзоси Умматали Шамсиевлар иштирок этдилар.

Янгиқўрғон туман ҳокимлиги Aхборот хизмати.