"Ровот" маҳалласида жорий йилда "Обод маҳалла" дастури бўйича кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилади.



Бугун туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов, туман прокурори О.Раҳмонов маҳалла еттилиги, фаоллари ва нуронийлари билан учрашди.
Мулоқот давомида маҳалла ҳудудидаги эскириб кирган электр тармоғи тортилган таянчларни, трансформаторни алмаштириш, ички йўлларни асфальтлаш, маҳалла фуқаролар йиғини учун давлат хусусий шерикчилик асосида янги бино қуриш масалалари ўртага ташланди.
А.Нажмиддинов маҳаллада қилинадиган ишларга жавобан фуқароларн ҳам ўз хонадонларини ободонлаштиришлари лозимлигини таъкидлади.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





