Олий Мажлис Конунчилик палатаси депутати Дилмурод Ортиқов Янгиқўрғон туманида фаолият юритаётган бир қатор саноат корхоналарида ўрганиш олиб борди.



Ўрганиш давомида пластик қувурларини ишлаб чиқараётган "Эталон" МЧЖ, трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқараётган "Янтекс" ҳамда "Нафис" МЧЖлар фаолияти билан яқиндан танишди.
Ўрганиш давомида корхона фаолиятида, экспорт масаласида дуч келинаётган муаммолар, ишчи-ходимларнинг кайфияти, улар учун яратилган шароитлар билан қизиқди.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





