Унга кўра Германия, Буюк Британия ҳамда Озарбайжон давлатларининг ҳамкорлигида ташкил этилган OOO "Ultimate agrologistik" корхонаси томонидан умумий қиймати 100 млн. АҚШ доллари ҳисобида инвестиция киритилиб, болалар озуқаси, мева қуритиш, сирка ишлаб чиқариш, шарбат, мевалар концентрати тайёрлаш ҳамда меваларни музлатиш йўли билан қуритиш (сублимация) кўзда тутилмоқда.

Дастлабки босқичда 2026 йил якунига қадар 50 млн., 2030 йилга қадар 100 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилади.

Бугун туман ҳокими ҳамда корхонанинг бош директори томонидан мазкур истиқболли лойиҳани амалга ошириш юзасидан Меморандум имзоланди.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати