Янгиқўрғон тумани Маданият марказида "Маърифатли жамиятда жаҳолатга қарши маърифат" мавзусида фестиваль ташкил этилди.



Унда вилоят ҳокимининг ўринбосари Ж.Хатамов, вилоят бош имом-хатиби М.Абосиддинов, тумандаги секторлар раҳбарлари иштирок этдилар. Маърузачилар Ислом динининг улуғ инсонпарварлик моҳияти, маърифий аҳамияти, жаҳолатга қарши маърифат, миллатлараро тотувлик, диний бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлаш мавзуларига кенгроқ тўхталдилар.
Тадбир давомида "Биз ёшлар терроризмага қаршимиз" мавзуида расмлар, иншоолар танлови, китоблар ва миллий ҳунармандлик намуналарининг кўргазмаси ташкил этилиб, танловлар ғолиблари рағбатлантирилди.
Якунда ёшлар онгини ёт ғоялар таъсиридан асраш, ахборот хуружларига қарши мафкуравий иммунитетни шакллантириш, жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик, гиёҳвандлик, диний экстремизм ва терроризм иллатларининг олдини олишга қаратилган театр барчанинг диққатини тортди.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





