Жорий йилда Янгиқўрғонда оғир ҳудуд сифатида қайд этилган 7 та маҳалланинг инфратузилмасини яхшилаш бўйича амалий ишлар олиб борилади.


Бугун туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов ана шу маҳаллаларнинг бири - Газнонда ўрганиш олиб борди.
Ўрганиш давомида аҳоли хонадонларини ҳам кўздан кечирди.
А.Тожиаҳмедов 12 сотих ҳовлисида 30 товуқ, 6 та қорамол парваришлаб, Р.Элчибеков 15 сотихли ҳовлисида 150 тоннали холодилник қуриб, томорқаларидан унумли фойдаланишаётгани эътироф этилди.
Ўрганиш давомида эҳтиёжманд В.Матбуваеванинг хонадонини таъмирлаш ҳамда маҳалла кўчаларини ободонлаштириш, томорқадан унумли фойдаланиш бўйича кўрсатмалар берилди.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





