Куни кеча туман ҳокимлигида бўлиб ўтган ҳоким қабулида Тиллатепа маҳалласи фуқаролари электр энергияси тизимини таъмирлаш, кўчаларини шағаллаш масаласида мурожаат қилган эдилар.


Мазкур мурожаат юзасидан бугун туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Тиллатепа маҳалласида ўрганиш олиб борди.
Ўрганиш давомида аниқланган камчиликлар, хусусан 90 та электр тизими таянчини алмаштириш, йўлларга шебёнка ётқизиш бўйича соҳа раҳбарларига вазифалар белгиланди.
Маҳалла фаоллари билан суҳбатда ободонлаштириш, томорқадан унумли фойдаланиш юзасидан тавсиялар берилди.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





