Бюджетга оид маълумотлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–5072-сонли қарорига асосан Янгиқўрғон туманида “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг жорий йил 2-мавсумида туман аҳолиси томонидан 215 млрд. 500 млн. сўмлик 382 та лойиҳалар порталга киритилган бўлиб, улардан 374 та лойиҳалар модерация жараёнидан овоз бериш жараёнига муваффақиятли ўтказилди.
Танлаб олинган 208 млрд. 400 млн. сўмлик 374 та таклифлар йигирма беш кун давомида жамоатчилик ўртасида овоз бериш жараёнида иштирок этди. Ушбу жараёнда фаол иштирок этган 92 та лойиҳалар бўйича 73 мингдан ортиқ овоз тўплашга эришилди.
Овоз бериш якунига кўра, Молия Вазирлигининг 2021 йил 6 сентябрь кунги “Туман ва шаҳарларда фуқаролар томонидан билдирилган таклифлар асосида ғолибларни аниқлаш юзасидан” қўлланмаси талаблари асосида жамғармада шаклланган маблағ доирасида энг кўп овоз олган 7 та таклиф “ғолиб” деб топилди.
Унга кўра, туман Тиббиёт бирлашма ва ҳудудий бўлимларни замонавий жиҳозлар билан жиҳозлаш харажатлари учун 1000,0 миллион сўм, 20-сонли кўп тармоқли махсус мактабгача таълим ташкилоти асосий ўқув биносини капитал таъмирлаш харажатлари учун 1000,0 миллион сўм, 17-умумий ўрта таълим мактаби иссиқлик тизими ва қозонхоналарини янгилаш харажатлари учун 850,0 миллион сўм, 14-умумий ўрта таълим мактабига суньий қопламали, усти ёпиқ минифутбол майдонини қуриш учун 650,0 миллион сўм, 45- умумий ўрта таълим мактабининг моддий техника базасини янгилаш харажатлари учун 1000,0 миллион сўм, 1-сонли Болалар ва ўсмирлар спорт мактабидаги катта футбол майдони ва трибуналарини мукаммал таъмирлаш харажатлари учун 1000,0 миллион сўм ҳамда 7-умумий ўрта таълим мактаби биноларини мукаммал таъмирлаш харажатлари учун 1000,0 миллион сўмлик таклифлар ғолиб деб топилди.
Юқорида ғолиб деб топилган тадбирлар учун “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” хисобидан 6 млрд. 580 млн. сўм маблағлар йўналтирилади.
Ҳурматли фуқаролар! Сизда ҳам маҳаллангизни обод қилиш учун имконият бор. Келгусида сиз ҳам ушбу лойиҳада фаол иштирок этинг ва махаллангиздаги энг дозарб бўлиб турган муаммоларингизни маҳалладошларингиз билан бирга ҳал этинг.
Туман ҳокимлиги молия бўлими
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5072-сонли Янгиқўрғон тумани фуқаролари томонидан “Очиқ бюджет” ахборот порталида ўтказилган ташаббусли бюджет лойиҳаси орқали 8 та лойиха ғолиб деб топилган эди.
Бундан ташқари 2000 тадан ортиқ овоз тўплаган яна 6 та лойиха ҳам ғолиблар сафидан жой олган эди.
Жумладан, 2-умумий ўрта таълим мактаби раҳбари А.Қаюмов томонидан мактабга мини спорт майдончаси қуриш бўйича киритилган таклиф овоз бериш жараёнида 1-ўринни эгаллаб, 14879 та овоз тўплаган.





