Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5072-сонли Янгиқўрғон тумани фуқаролари томонидан “Очиқ бюджет” ахборот порталида ўтказилган ташаббусли бюджет лойиҳаси орқали 8 та лойиха ғолиб деб топилган эди.
Бундан ташқари 2000 тадан ортиқ овоз тўплаган яна 6 та лойиха ҳам ғолиблар сафидан жой олган эди.
Жумладан, 2-умумий ўрта таълим мактаби раҳбари А.Қаюмов томонидан мактабга мини спорт майдончаси қуриш бўйича киритилган таклиф овоз бериш жараёнида 1-ўринни эгаллаб, 14879 та овоз тўплаган.



Шунингдек, 10-ихтисослашган Давлат умумтаълим мактабига иссиқлик тизими ва канализациясини таъмирлашга - 13637 та овоз, 1-умумий ўрта таълим мактабига минифутбол майдончаси қуришга - 13476 та, 50-умумий ўрта таълим мактабининг спорт залини таъмирлашга - 13417 та, 25-умумий ўрта таълим мактабига минифутбол майдончаси қуришга - 13397 та, 20- кўп тармоқли Ихтисослашган Давлат мактабгача таълим ташкилоти биносини мукаммал таъмирлашга - 13392 та овоз тўплашга эришилди.
58-, 4-умумтаълим мактабларига минифутбол майдончалари қуриш ташаббуслари 13300 дан ортиқ овозлар тўплаган бўлса, "Ибрат" маҳалласида жойлашган 12- умумтаълим мактабининг спорт залини мукаммал таъмирлаш таклифи 11447 та овоз йиғишга муваффақ бўлди.
Булардан ташқари, 16-умумий ўрта таълим мактаби биносини таъмирлаш учун 8077 та, 22-умумий ўрта таълим мактабига минифутбол майдончаси қуриш учун 7537 та, 16- Давлат мактабгача таълим ташкилоти раҳбари ташкилотга қўшимча бино қуриш ва таъмирлашга 6899 та, 9-умумий ўрта таълим мактабига минифутбол майдончаси қуришга 4584 та, 61-умумий ўрта таълим мактабининг иссиқлик тизими ва эшик деразаларини алмаштириш учун 2314 та овоз тўплангани фуқароларнинг "Очиқ бюджет" ахборот порталининг афзалликларини тушуниб етганидан дарак беради.
Халқ Депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгашининг 2022 йил 18 апрелдаги VI-37-47-6-90-K/22-сонли қарорига асосан юқоридаги ғолиб деб топилган ташаббусларни кўриб чиқиш ва молиялаштириш бўйича манзилли рўйхат шакллантирилган бўлиб, туман молия бўлими томонидан маблағлар ғолибларнинг шахсий хисоб- рақамларига тўла ўтказиб берилган. Барча лойиҳалар учун лойиҳа сметалари тайёрланган бўлиб, пудратчи ташкилотларни аниқлаш учун биржа савдоларига қўйилган. Ҳозирда биржа савдолари давом этмоқда.





