Аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш санасида чақирув асосида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар бўлган, шунингдек контракт бўйича ҳарбий хизматга жалб этилган ҳарбий хизматчилар бўлган ва уларнинг ёпиқ ҳудудларда яшаётган оила аъзоси бўлган респондентлар ҳақидаги шахсга доир маълумотларни йиғиш ҳарбий қисм командири ёки у ваколат берган шахс томонидан амалга оширилади. Аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш санасида:болалар интернатларида, тарбия муассасаларида, «Болалар шаҳарчалари»да;ижтимоий муассасаларда; диний муассасаларда; шифохоналарда ва бошқа соғлиқни сақлаш ташкилотларида;зўравонликдан жабрланган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш марказларида; қамоқда сақлаш жойларида, тергов ҳибсхонасида, ахлоқ тузатиш муассасаларида ва махсус муассасаларда яшаётган (бўлган) респондентлар тўғрисидаги шахсга доир маълумотларни йиғиш ушбу қисмда назарда тутилган муассасалар ҳамда ташкилотлар маъмуриятлари томонидан амалга оширилади.Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро ташкилотлар ҳузуридаги ваколатхоналари ходимлари бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда уларнинг ўзи билан бирга бўлган оила аъзолари, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан халқаро ҳукуматлараро ташкилотлардаги квоталанган лавозимларга юборилган фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан рўйхатга олиниши лозим. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган чет давлатлар доимий ваколатхоналарининг, халқаро, ҳукуматлараро ташкилотлар ва чет давлатлар ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналарининг ходимлари бўлган чет эл фуқаролари ҳамда уларнинг оила аъзолари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ дипломатик имтиёзларга ва иммунитетга эга бўлган бошқа шахслар рўйхатга олинмайди.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яхлит ва хар бир маъмурий-ҳудудий бирлик бўйича аниқ бир вақтда яшовчи шахсларнинг турли тавсифлари тўғрисида халқаро таққослана оладиган ишончли, холис ва яхлит маълумотларни ягона статистик услублар асосида йиғиш аҳолини рўйхатга олишнинг мақсади ҳисобланади.

Қуйидагилар аҳолини рўйхатга олишни ўтказишнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

аҳоли таркибидаги глобал ўзгаришларни баҳолаш, демографик сиёсатни, аҳоли соғлиғини мустаҳкамлаш, аёллар ва болалар аҳволини яхшилаш ва оилаларга ёрдам кўрсатиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш учун ахборотлар базасини кенгайтириш;

аҳоли пунктлари ва шаҳарлар инфратузилмасини ривожлантириш, меҳнат ресурсларидан фойдаланиш ва уларни жойлаштириш бўйича қисқа, ўрта ва узоқ муддатли прогнозлар, дастурлар тайёрлаш ва индикатив режалаштириш; миллий барқарор ривожланиш мақсадларини шакллантириш ва унинг амалга оширилиши устидан мониторинг ўтказиш;

аҳолини рўйхатга олиш даврлари оралиғида аҳоли сони ва таркибининг жорий ҳисобини юритиш, аҳоли сонининг ҳисоби ва прогнозларини амалга ошириш учун статистик базани яратиш;

ижтимоий-иқтисодий муаммолар бўйича илмий тадқиқотларни амалга ошириш.

2021 йилнинг ноябрь ойи бўйича 12-moliya shakl (ойлик) “Тижорат ташкилот бўлган юридик шахслар”ги давлат статистика хисоботини тақдим этиш муддати 2021 йилнинг 18 декабрига қадар бўлиб фаолиятингиз тўғрисидаги хисоботни ўз муддатидан кечиктирмай электрон шаклда тақдим этишингизни эслатамиз. Мазкур хисобот асосида шакллантирилган кўрсаткичлар туманимиз статистик кўрсаткичларини тўғри ва хаққоний юритилишга асос бўлиб хизмат қилади.

 Муддатида тақдим этилмаган хисобот учун Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг 215-моддасига асосан энг кам иш хақининг 7-10 баробаригача маъмурий жарима қўлланилиши хақида огоҳлантирамиз.

Хисобот юзасидан савол ва таклифлар учун 63-21-498 телефон рақами орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

 

Янгиқўрғон туман статистика бўлими

2021 йилнинг 2-ярим йиллиги якуни билан тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан 2022 йилнинг 5-январ кунига қадар “Дехқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликлари фаолияти тўғрисида”ги давлат статистика хисоботини электрон шаклда хаққоний тақдим этилишини эслатиб ўтамиз. Зеро, мазкур хисоботлар асосида шакллантирилган кўрсаткичлар туманимиз, вилоятимиз, қолаверса, мамлакат миқёсидаги статистик кўрсаткичларнинг тўғри ва хаққоний юритилишга асос бўлиб хизмат қилади.

Муддатида тақдим этилмаган хисобот учун Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг215-моддасига асосан энг кам иш хақининг 7-10 баробаригача маъмурий жарима қўлланилиши хақида огоҳлантирамиз.

Хисобот юзасидан савол ва таклифлар учун 63-21-498 телефон рақами орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

Янгиқўрғон туман статистика бўлими

Аҳолини рўйхатга олиш, мамлакатда яшовчи барча аҳолига тегишли бўлган демографик, иқтисодий ва ижтимоий маълумотларни йиғиш, умумлаштириш, баҳолаш, таҳлил қилиш ва эълон қилишнинг ягона жараённи ўз ичига олиб, аҳоли тўғрисидаги маълумотларнинг асосий манбаи ҳисобланади. Ва у келгуси 10 — 30 йиллик ривожланишнинг прогноз кўрсаткичларини ҳисоблаш учун ишончли пойдевор яратади, ҳудудларни ривожлантириш ва жамиятнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига ёрдам кўрсатиш бўйича сиёсий ва бошқарув қарорларини қабул қилиш учун зарур маълумотларни олиш имконини беради.

У аҳоли сонини ишончли ҳисоблаш, шунингдек, аниқ белгилаб қўйилган ягона ҳисобга олиш даврида аҳолининг жинси, ёши, оилавий аҳволи, маълумоти даражаси, яшаш шароити, бандлиги, миллати, фуқаролиги ҳамда бошқа демографик, ижтимоий ва иқтисодий хусусиятлари бўйича якка тартибда ҳисобга олиш ва батафсил тавсифлашнинг универсал усулини ишга солган ҳолда расмий статистика тизимида асосий роль ўйнайди.