Янгиликлар
Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда бўлиб ўтадиган аҳолини рўйхатга олишда аҳолининг айрим тоифаларига нисбатан шахсга доир маълумотларни йиғиш тартиби Аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш санасида чақирув асосида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар бўлган, шунингдек контракт бўйича ҳарбий хизматга жалб этилган ҳарбий хизматчилар бўлган ва уларнинг ёпиқ ҳудудларда яшаётган оила аъзоси бўлган респондентлар ҳақидаги шахсга доир маълумотларни йиғиш ҳарбий қисм командири ёки у ваколат берган шахс томонидан амалга оширилади.
Аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш санасида: болалар интернатларида, тарбия муассасаларида, «Болалар шаҳарчалари»да;ижтимоий муассасаларда; диний муассасаларда; шифохоналарда ва бошқа соғлиқни сақлаш ташкилотларида;зўравонликдан жабрланган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш марказларида; қамоқда сақлаш жойларида, тергов ҳибсхонасида, ахлоқ тузатиш муассасаларида ва махсус муассасаларда яшаётган (бўлган) респондентлар тўғрисидаги шахсга доир маълумотларни йиғиш ушбу қисмда назарда тутилган муассасалар ҳамда ташкилотлар маъмуриятлари томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро ташкилотлар ҳузуридаги ваколатхоналари ходимлари бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда уларнинг ўзи билан бирга бўлган оила аъзолари, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан халқаро ҳукуматлараро ташкилотлардаги квоталанган лавозимларга юборилган фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан рўйхатга олиниши лозим. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган чет давлатлар доимий ваколатхоналарининг, халқаро, ҳукуматлараро ташкилотлар ва чет давлатлар ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналарининг ходимлари бўлган чет эл фуқаролари ҳамда уларнинг оила аъзолари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ дипломатик имтиёзларга ва иммунитетга эга бўлган бошқа шахслар рўйхатга олинмайди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси электрон шаклдаги статистик ҳисоботларни йиғиш тизимида қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида “eStat 4.0” ахборот тизими ишга тушганлигини хабар қилиб, бюджет ташкилот ва муассасалари, тадбиркорлик субъектлари, жумладан, фермер хўжаликлари томонидан давлат статистика ҳисоботларини электрон шаклда жўнатиш тартиби янада такомиллаштирилди.
Шу сабабдан 2021 йил 2 чорагидан Давлат статистик ҳисоботларини ушбу ахборот тизимига hisobot.stat.uz ҳаволаси орқали кириб, юридик электрон рақамли имзо (ЭРИ)дан фойдаланган ҳолда ҳисобот жўнатишингиз мумкин бўлади.
Янгиқўрғон туман статистика бўлими
Мурожат учун телефон: 69-63-21-498
Аҳолини рўйхатга олишнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: Аҳолининг соғлиғини мустаҳкамлаш, хотин-қизлар ва болалар яшаш шарт-шароитларини яхшилаш, оилаларга ёрдам кўрсатиш бўйича чораларни ишлаб чиқиш мақсадида аҳоли таркибидаги, мамлакатнинг демографик вазиятдаги ўзгаришларни баҳолашга доир маълумотлар базасини кенгайтириш;шаҳарларни ва бошқа аҳоли пунктларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг, меҳнат ресурсларини жойлаштириш ҳамда улардан фойдаланишнинг узоқ, ўрта ва қисқа муддатли прогнозлари ҳамда дастурларини тайёрлаш; аҳолини рўйхатга олишлар оралиғидаги даврда аҳоли сони ва таркибининг жорий ҳисобини, ҳисоб-китобларини ҳамда прогнозларини амалга ошириш; ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича илмий тадқиқотларни ўтказиш.
Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Толибжон Юсупов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан аҳолининг турмуш шароитлари, ижтимоий ҳолати, томорқаларидан самарали фойдаланиш даражаси ҳам ўрганилмоқда.
Бу борада, айниқса, аҳоли томорқасидан қиш мавсумида ҳам унумли фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.





