Ўзбекистон Республикасида 2021-йилда синов тариқасида аҳолини рўйхатга олишда аҳолининг айрим тоифаларига нисбатан шахсга доир маълумотларни йиғиш тартиби тўғрисида  низом тасдиқланди.

 

Мазкур Низом "Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддаси ва Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 11-ноябрдаги "Ўзбекистон Республикасида 202З-йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 710-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, 2021-йилда синов тариқасида аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнларида аҳолининг айрим тоифаларига нисбатан шахсга доир маълумотларни йиғиш жараёнларида фойдаланиш учун мўлжалланган.

Унга кўра Аҳолининг айрим тоифаларига нисбатан шахсга доир маълумотларни йиғиш "Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 11-ноябрдаги 710-сон қарори билан тасдиқланган З.4-илова 4-шакл "Аҳолининг айрим тоифаларига нисбатан шахсга доир маълумотлами йиғиш бўйича саволнома" ҳамда З.2-илова 2-шакл "Шахсга оид саволнома" асосида амалга оширилади.

Аҳолининг айрим тоифаларини рўйхатга олувчи ташкилотлар (кейинги ўринларда Махсус ташкилотлар) ҳудудида жойлашган ҳар бир турар-жой бинолари ва ётоқхоналардаги шахсий уй хўжаликлари учун 3.1-илова 1-шакл "Турар жойнинг хусусиятлари ва унда яшовчилар рўйхати", зарурй бўлганда эса, аҳолини рўйхатга олиш варағининг бошқа шакллари тўлдирилади.

Яниқўрғон тумани статистика бўлими тадбиркорлик субектлари томонидан содир этиладиган ҳуқуқбузарликни олдини олиш мақсадида хар ойнинг 1-3 жума кунлари “Очиқ эшик куни” тушунтириш ишлари, семинар ташкил қилинган. Тадбиркорлик субектлари ўзларини қизиқтирган саволлари, Estat 4 дастури бўйича мурожаат қилишлари мумкин.

 

Янгиқўрғон туман статистика бўлими.

Namangan viloyatida 2021– yilning yanvar– iyun oylarida barcha toifadagi xo‘jaliklar tomonidan 318,5 ming t. sut ishlab chiqarildi. Bu ko‘rsatkich 2020– yilning yanvar– iyun oylariga nisbatan 5,3 % ga ko‘paygan.

Namangan viloyati hududlar bo‘yicha ishlab chiqarilgan sut hajmi, tonna

🔹Chust – 49 412, 🔹To‘raqo‘rg‘on – 31 510, 🔹Yangiqo‘rg‘on – 30 838, 🔹Uchqo‘rg‘on – 29 163, 🔹Pop – 28 688, 🔹Namangan – 27 253, 🔹Norin – 26 007, 🔹Kosonsoy – 22 086, 🔹Chortoq – 20 056, 🔹Uychi – 18 829, 🔹Mingbuloq – 18 541, 🔹Namangan sh – 16 142 tonnani tashkil etgan.

✅ Ma'lumot o‘rnida, sut ishlab chiqarish ko‘rsatkichlarini xo‘jalik toifalari bo‘yicha tahlil qilinganda, sut ishlab chiqarish umumiy hajmidan 95,3 % i dehqon (shaxsiy yordamchi) xo‘jaliklari hissasiga to‘g‘ri kelishini ko‘rsatmoqda.

 O`zingizni qiziqtirgan savol va takliflaringiz bolsa bo`limda xar oy 1-3 juma kunlari “Ochiq eshik kunlari” o`tkaziladi.

 

Yangiqo`rg`on tuman statistika bo`limi.

2021 йил август ойи бўйича 12-moliya shakl (oylik) “Ташкилотнинг молиявий аҳволи тўғрисида”ги хисоботни Тижорат ташкилот бўлган юридик шахслар (кичик корхона ва микрофирмалар, фермер хўжаликларидан ташқари) тижорат ташкилот бўлган юридик шахсларнинг алохида бўлинмалари (Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси томонидан белгилан рўйхат бўйича) топширилади. Хисоботни 2021 йилнинг 18 сентябрига қадар электрон шаклда тақдим этишингизни эслатамиз.

Хисобот юзасидан савол ва таклифлар учун 69-63-21-498 телефон рақами орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

 

Янгиқўрғон туман статистика бўлими.

Жорий йилнинг 13 августдан 2 сентябрга қадар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг openbudget.uz расмий веб сайти орқали Янгиқўрғон туманида мавжуд маҳаллий муаммоларни бартараф этиш мақсадида туманда истиқомат қилувчи фуқаролар учун аҳамиятга эга бўлган жами 45 та таклифларга овоз берилди.

Ушбу таклифларни молиялаштириш учун яратилган ташаббусли бюджет жамғармасига махаллий бюджетнинг қўшимча манбалари хисобидан 663.4 млн сўм маблағ ажратилди.

Овоз бериш якунларига кўра энг кўп овоз тўплаган 2 та таклиф ташаббускорлари ғолиб деб топилди.

Жумладан:1-ўрин Туман халқ таълими бўлимига карашли 10-сонли умумий урта таълим мактабга кичик футбол майдончаси куриш бўйича киритилган таклиф (суммаси 500.0 млн сўм) - 3383 та овоз тўплади.

2-ўрин Туман марказида жойлашган истирохат боғини кириш кисмини таъмирлаш бўйича киритилган таклиф (суммаси 130.0 млн сўм) - 2130 та овоз тўплади.