Янгиликлар
Янгиқўрғон туманида электр таъминотини янада яхшилаш учун ишлар давом этмоқда.
Янги Боғистонда сув қудудғи ишга солиниб, ичимлик тармоғи тортишга киришилди.
Наманган вилояти ҳокимининг Янгиқўрғон тумани Янги Боғистон маҳалласида фуқаролар билан мулоқоти чоғида мурожаат қилган фуқароларнинг муаммоли масалалари ҳал этилмоқда.
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззақов раҳбарлигидаги вилоят ишчи гуруҳи Янгиқўрғон туманининг Янги Боғистон маҳалла фуқаролар йиғинида бўлди.
Маҳаллада 2038 нафар киши истиқомат қилади, аҳоли асосан дехқончилик ва боғдорчилик билан тирикчилик қилади.
Наманган вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззақов ва барча вилоят ташкилотлари раҳбарлигидаЯнгиқўрғон туманида аҳоли мурожаатларини ўрганиш давомида "Боғистон" маҳалла фуқороларини қилган мурожаатини жойида ўрганиб ҳал этилди, аҳолини электр энергияси таъминотини яхшилаш мақсадида, "Наманган ХЭТК" АЖ Бош директори Ж. Риззаев томонидан темир бетон таянчлари олиб келинди, ҳозирда ушбу худудда янги тармоқ қуриш ишлари бошлаб юборилди.





