Янгиликлар
Наманганнинг олмаси. Шу номдаги қўшиқ 1963 йилда Луиза Зокирова томонидан куйланган.
Бу ижро Наманганни, Наманганни олмасини дунёга танитди десак муболаға бўлмайди.
Бугун туман ҳокими тумандаги Ғалаба-1-1 насос станциясида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Ушбу насос станцияси ФАЗА-2 лойиҳаси асосида қурилиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. Жумладан бинони тўлиқ таъмирлаш ҳамда ярақсиз ҳолатга келиб қолган насос агрегатларини янгисига алмаштириш ишлари амалга оширилмоқда.
Аҳолини рўйхатга олиш ишларида фаол иштирок этинг!
Мамлакатимизда мустақиллик даврида илк бор ўтказилиши белгиланган аҳолини рўйхатга олиш тадбири синов тариқасида 2021 йилнинг 1-25 ноябр кунлари Республикамизнинг Андижон вилоятининг Хўжаобод тумани, Тошкент шаҳрининг Яшнобод тумани, Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ тумани ҳамда Хоразм вилоятининг Хива шаҳрида ўтказилиши белгиланган бўлиб, Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида эса 2023 йил 1-25 ноябр кунлари ўтказилиши Вазирлар Маҳкамасининг 710-сон Қарорлари асосида белгилаб ўтилган.
Ушбу тадбир юртимиз учун муҳим тадбир ҳисобланиб, унга бир қанча давлат идоралари ҳамда фуқаролар жалб этилиши белгиланган. Албатта ушбу тадбирда Наманган вилояти бўйича ҳудудий комиссиялар томонидан танлаб олинган фуқаролар Вазирлар Маҳкамасининг 710-сон Қарори асосида белгиланган иш юкламасидан келиб чиққан ҳолда ишга қабул қилинади.
Аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга қуйидаги тоифадаги ходимлар жалб қилинади: Республика даражасида — республика комиссияси таркибига киритилган вазирлик ва идоралар, Қўмита марказий аппарати ҳамда Қўмита ҳузуридаги Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти ходимлари; ҳудудий даражада — ҳудудий комиссиялар аъзолари, ҳудудий статистика бошқармалари ходимлари ҳамда шартнома асосида вақтинча жалб этиладиган бирламчи маълумотларни электрон базага киритиш марказлари ходимлари; туманлар (шаҳарлар)да — туман ва шаҳар статистика бўлимлари ходимлари ва шартнома асосида вақтинча жалб этиладиган туман ва шаҳар рўйхатга олиш бўлимлари ҳамда рўйхатга олиш участкаси, инструкторлик ва ҳисоб участкалари ходимлари.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, қўлланма ва маълумотнома ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этиш, аҳолини рўйхатга олишни молиявий ва моддий-техник таъминлашда ҳисоб-китобларни тайёрлаш учун қўшимча равишда шартнома асосида мутахассислар жалб қилиниши мумкин.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари аҳолини рўйхатга олиш учун жалб этиладиган шахсларни белгиланган талаблар асосида танлаб олади ва рўйхатини шакллантиради.
Аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга жалб этиладиган шахслар рўйхати Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги ҳудудий комиссиялар томонидан тасдиқланади.
Аҳолининг айрим тоифаларига нисбатан шахсга доир маълумотларни йиғиш жараёнларига вақтинча жалб этиладиган шахслар рўйхати тегишли ташкилотлар раҳбарлари томонидан шакллантирилади.
Янгиқўрғон туман ҳудудий комиссияси.
Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари ҳамда туман ҳокими Мамай маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 32-сонли умумий ўрта таълим мактабини ҳам кўздан кечирди. Ушба мактабни мукаммал таъмирлаш учун 5 млрд 200 млн.сўм маблағ ажратилган бўлиб, бугунги кунда ушбу умум таълим мактаби “Сардор Қурилиш Саноат” МЧЖ томонидан мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.
"Мамай ва Олмазор" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 2 млрд 796 млн. сўм маблағ сарфланиши ҳисобига 16,8 км янги ичимлик тармоғи ва 3 дона сув иншоотини янгитдан таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.





