Янгиликлар
#online
Бугун вилоят ҳокими Янгиқўрғон тумани "Мамай" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида Обод маҳалла дастури асосида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Маҳалладаги 32-сонли умумий ўрта таълим мактабида мукаммал таъмирлаш ишлари бошлаб юборилган.
Ушба мактабни мукаммал таъмирлаш учун 5 млрд. 200 млн. сўм маблағ ажратилган бўлиб, бугунги кунда ушбу умум таълим мактабида "Сардор Қурилиш Саноат" МЧЖ томонидан мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилмоқда.
Янгиқўрғон туманида қора олхўри етиштириш ва экспорт ҳажмларини ошириш бўйича престур ташкил этилди.
Янгиқўрғон туманида қора олхўри етиштириш ва экспорт ҳажмларини ошириш бўйича престур ташкил этилди. Туманда бугунги кунда фермер, деҳқон ва қишлоқ хўжалиги корхоналарида ҳамда аҳоли томорқа майдонларида қора олхўри боғлар мавжуд бўлиб, ушбу боғларнинг асосий қисмини анъанавий боғлар ташкил этади.
«Наманган вилоятида қора олхўри бу йил ҳар йилгиданда кўп ҳосил қилди.
Беш юз минг тонна мева оламиз. Агар уни қуритиб, экспортга йўналтирсак, 150-200 минг тонна юк бўлади.
Бу орқали экспорт хажмини 50 миллион долларга етказишимиз мумкин. Тадбиркор-экспортёрларга барча шарлитларни яратиб берамиз.
Tip-Top: Англиянинг Ньюкасль шаҳри бор. Унинг шу номдаги футбол клуби ҳам жуда машҳур. Шаҳар номини ўзбекчага ўгирганда Янгиқўрғон маъносини беради. Боғлиқликни қаранг: Наманган вилояти Янгиқўрғон туманининг “Янгиқўрғон Агро Инвест” жамияти томонидан ишлаб чиқарилаётган Tip-Top табиий шарбатлари экспорт географияси Ньюкаслгача етиб бермоқда. 2021 йилда тумандан 27 миллион долларлик мева-сабзовот, қишлоқ хўжалиги ва саноат маҳсулотлари экспорт қилиши режалаштирилган бўлиб, унинг 4,5 миллион долларини Ўзбекистоннинг илк шарбат бренди Tip-Top ҳиссасига тўғри келади.













