Янгиликлар
Шахсга доир маълумотларни йиғиш респондентлар яшайдиган (турадиган) турар жойларни ва бошқа хоналарни айланиб чиқиш чоғида ёхуд маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ушбу мақсадлар учун бериладиган хоналарда респондентлар сўровини ўтказиш ҳамда рўйхатга олиш варақларини тўлдириш орқали амалга оширилади.
Шахсга доир маълумотларни йиғиш ахборот хавфсизлигини таъминлаш талабларини ҳисобга олган ҳолда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш орқали ҳам амалга оширилиши мумкин.
Респондентлар сўрови давлат тилида ўтказилади. Давлат тилини билмайдиган респондентлар она тилида ёки эркин равишда танланган мулоқот тилида сўровдан ўтказилиши мумкин.Рўйхатга олиш варақлари рўйхатга олувчи ходимлар томонидан респондентларнинг сўзлари асосида тўлдирилади.
Аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш муддати ичида яшаш (турган) жойида ҳозир бўлмаган ёки вояга етмаган шахслар бўлган респондентлар тўғрисидаги шахсга доир маълумотлар улар уй хўжалигининг вояга етган аъзолари томонидан маълум қилинади. Ўзига нисбатан васийлик ёки ҳомийлик белгиланган шахслар тўғрисидаги шахсга доир маълумотлар уларнинг васийлари ёхуд ҳомийлари томонидан маълум қилинади.
Респондент рўйхатга олиш варағидаги саволларга жавоб беришни рад этган тақдирда рўйхатга олиш варағи фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидаги ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органларидаги мавжуд маълумотлар асосида тўлдирилади.
Аҳолини рўйхатга олиш дастурида назарда тутилмаган саволлар бўйича шахсга доир маълумотларни йиғиш тақиқланади.
Янгиқўрғон туман ҳокимлиги.
Аҳолини рўйхатга олишнинг асосий вазифалари куйидагилардан иборат:
-аҳолининг соғлиғини мустаҳкамлаш, хотин-қизлар ва болалар яшаш шарт-шароитларини яхшилаш, оилаларга ёрдам кўрсатиш бўйича чораларни ишлаб чиқиш мақсадида аҳоли таркибидаги, мамлакатнинг демографик вазиятдаги ўзгаришларни баҳолашга доир маълумотлар базасини кенгайтириш;
-шаҳарларни ва бошка аҳоли пунктларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг, меҳнат ресурсларини жойлаштириш ҳамда улардан фойдаланишнинг узоқ, ўрта ва қисқа муддатли прогнозлари ҳамда дастурларини тайёрлаш;
-аҳолини рўйхатга олишлар оралиғидаги даврда аҳоли сони ва таркибининг жорий ҳисобини, ҳисоб-китобларини ҳамда прогнозларини амалга ошириш;
-ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича илмий тадқиқотларни ўтказиш.
Аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш санасида чақирув асосида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар бўлган, шунингдек контракт бўйича ҳарбий хизматга жалб этилган ҳарбий хизматчилар бўлган ва уларнинг ёпиқ ҳудудларда яшаётган оила аъзоси бўлган респондентлар ҳақидаги шахсга доир маълумотларни йиғиш ҳарбий қисм командири ёки у ваколат берган шахс томонидан амалга оширилади.
Аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш санасида:
болалар интернатларида, тарбия муассасаларида, «Болалар шаҳарчалари»да;
ижтимоий муассасаларда;
диний муассасаларда;
шифохоналарда ва бошка соғлиқни саклаш ташкилотларида;
зўравонликдан жабрланган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш марказларида;
қамоқда сақлаш жойларида, тергов ҳибсхонасида, ахлоқ тузатиш муассасаларида ва махсус муассасаларда яшаётган (бўлган) респондентлар тўғрисидаги шахсга доир маълумотларни йиғиш ушбу қисмда назарда тутилган муассасалар ҳамда ташкилотлар маъмуриятлари томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халкаро ташкилотлар ҳузуридаги ваколатхоналари ходимлари бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда уларнинг ўзи билан бирга бўлган оила аъзолари, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан халкаро ҳукуматлараро ташкилотлардаги квоталанган лавозимларга юборилган фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан рўйхатга олиниши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган чет давлатлар доимий ваколатхоналарининг, халкаро, ҳукуматлараро ташкилотлар ва чет давлатлар ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналарининг ходимлари бўлган чет эл фуқаролари ҳамда уларнинг оила аъзолари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ дипломатик имтиёзларга ва иммунитетга эга бўлган бошқа шахслар рўйхатга олинмайди.
O’zbekiston Respublikasida 2021- yilda sinov tariqasida aholini
Ro‘yxatga olishning shaxsga doir ma’lumotlariga ishlov berish tartibi to‘g‘risidagi
Nizom tasdiqlandi.
Mazkur Nizom O’zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 11-noyabrdagi "O’zbekiston Respublikasida 2023-yilda aholini ro‘yxatga olishga tayyorgarlik ko‘rish va uni o‘tkazish chora-tadbirlari to‘g‘risida"gi 710-son qaroriga muvofiq ishlab chiqilgan bo‘lib, aholini ro‘yxatga olishning birlamchi ma’lumotlarini kiritish va qayta ishlash tartibini belgilab beradi.
Ushbu Nizom Internet tarmog‘i orqali o‘zlari to‘g‘risidagi ma’lumotlarni taqdim etuvchi respondentlar va sinov tariqasida aholini ro‘yxatga olishning shaxsga doir ma’lumotlariga ishlov berish jarayonlariga vaqtinchalik jalb qilinadigan hodimlar tomonidan foydalanishlari uchun mo‘ljallangan.
Aholini ro‘yxatga olishning birlamchi ma’lumotlarini elektron bazaga kiritish, umumlashtirish, qayta ishlash va chop etish Aholini ro‘yxatga olishning birlamchi ma’lumotlarini kiritish va qayta ishlash axborot tizimi (keyingi o‘rinlarda - Tizim) yordamida amalga oshiriladi (ilova). Tizim Davlat statistika qo‘mitasi (keyingi o‘rinlarda - Qo‘mita) tomonidan ishlab chiqilgan ma’lumotnomalar va klassifikatorlar (aholi manzili, MНOВT, bandligi, millati, tili va boshqalar) bilan ta’minlangan. Tizimga kiritilgan tasniflagichlar ro‘yxatga olish varag‘i shakllaridagi ayrim savollarni avtomatlashgan tarzda kodlashtirish imkonini yaratadi. Tizimga ma’lumotlar ikki xil usulda kiritiladi:
- a) respondentlar tomonidan o‘zlari to‘g‘risidagi ma’lumotlarni internet tarmog‘i orqali census.stat.uz rasmiy veb-saytiga kirgan holda himoya kodi bilan himoyalangan tarzda shaxsiy ma’lumotlarpi tizimga kiritish orqali;
- b) qog‘oz shaklidagi aholini ro‘yxatga olish varag‘i shakllariga respondentlarning shaxsiy ma’lumotlarini yozma shaklda to‘ldirish orqali yig‘ilgan ma’lumotlarni maxsus tayyorgarlikdan o‘tgan oreratorlar yordamida tizimga kiritish.
11.08.2021 йилдаги «Расмий статистика тўғрисида»ги ЎРҚ-707-сон Қонуннинг амал қилиши расмий статистикани тайёрловчиларга ва ундан фойдаланувчиларга, респондентларга ҳамда маъмурий маълумотларни етказиб берувчиларга, шунингдек улар ўртасида юзага келадиган, расмий статистикани тайёрлаш, тарқатиш ва мувофиқлаштириш билан боғлиқ бўлган муносабатларга нисбатан татбиқ этилади.
Қонун билан «расмий статистика» тушунчаси киритилмоқда, у давлат статистика органлари ва расмий статистиканинг бошқа тайёрловчилари томонидан тайёрланадиган ҳамда тарқатиладиган статистика маълумотларидан иборатдир.
Шунингдек Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади: идентификатор, индивидуал ва маъмурий маълумотлар, метамаълумотлар, миллий статистика тизими, расмий статистикани тайёрловчи, статистика маълумотлари, статистика маълумотларини тайёрлаш, статистик бирлик.
Расмий статистиканинг асосий принциплари мустақиллик, тушунарлилик ва шаффофлик, аниқлик ва ишончлилик, беғаразлик ва холислик, статистик махфийлик, долзарблик ҳисобланади.
Давлат статистика қўмитаси расмий статистика соҳасидаги ваколатли давлат органи ҳисобланади. Давлат статистика органлари расмий статистиканинг асосий тайёрловчилари бўлиб, расмий статистикани тайёрлашни, тарқатишни ҳамда мувофиқлаштиришни амалга оширади.
Статистика дастурларига расмий статистикани тайёрловчилар сифатида киритилган давлат бошқаруви органлари расмий статистиканинг бошқа тайёрловчилари ҳисобланади.
Расмий статистикани тайёрловчиларга индивидуал ва бошқа маълумотларни статистика мақсадларида тақдим этувчи жисмоний ёки юридик шахс респондент ҳисобланади.
Маъмурий маълумотларни расмий статистикани тайёрловчиларга тақдим этувчи давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари маъмурий маълумотларни етказиб берувчилардир.
Жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан уларнинг алоҳида бўлинмалари, филиаллари ва ваколатхоналари расмий статистикадан фойдаланувчилар бўлиши мумкин.
Шунингдек Қонун билан расмий статистика соҳасида қуйидагилар белгиланди:
- давлат сиёсатининг асосий йўналишлари;
- Вазирлар Маҳкамасининг ҳамда Давлат статистика қўмитасининг расмий статистика соҳасидаги ваколатлари;
- расмий статистикани тайёрловчиларнинг, респондентларнинг, маъмурий маълумотларни етказиб берувчиларнинг ҳамда расмий статистикадан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
- статистика дастурларини ишлаб чиқиш, статистик кузатувни ва рўйхатга олишни ўтказиш, статистика регистрларини юритиш тартиби;
- маъмурий ва индивидуал маълумотлардан фойдаланиш, шунингдек статистика маълумотларининг махфийлигини таъминлаш тартиби ва бошқалар.
Қонун қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 12.08.2021 йилда кучга кирди.
Шунингдек туманимизнинг иқтисодий ва ижтимоий кўрсаткичларига оид маълумотларни сизни қизиқтирса хар ойнинг 1-3-жума кунлари бўлиб ўтадиган очиқ эшиклар кунида Янгиқўрғон туман статистика бўлимига ташриф буйуриб билиб олишингиз мумкин.
Янгиқўрғон туман статистика бўлими
Eng ko‘p sut ishlab chiqargan hududlar nomi ma'lum bo‘ldi
08/09/2021
Namangan viloyatida 2021– yilning yanvar– iyun oylarida barcha toifadagi xo‘jaliklar tomonidan 318,5 ming t. sut ishlab chiqarildi. Bu ko‘rsatkich 2020– yilning yanvar– iyun oylariga nisbatan 5,3 % ga ko‘paygan.
♻️ Namangan viloyati hududlar bo‘yicha ishlab chiqarilgan sut hajmi, tonna
🔹Chust – 49 412,
🔹To‘raqo‘rg‘on – 31 510,
🔹Yangiqo‘rg‘on – 30 838,
🔹Uchqo‘rg‘on – 29 163,
🔹Pop – 28 688,
🔹Namangan – 27 253,
🔹Norin – 26 007,
🔹Kosonsoy – 22 086,
🔹Chortoq – 20 056,
🔹Uychi – 18 829,
🔹Mingbuloq – 18 541,
🔹Namangan sh – 16 142 tonnani tashkil etgan.
✅ Ma'lumot o‘rnida, sut ishlab chiqarish ko‘rsatkichlarini xo‘jalik toifalari bo‘yicha tahlil qilinganda, sut ishlab chiqarish umumiy hajmidan 95,3 % i dehqon (shaxsiy yordamchi) xo‘jaliklari hissasiga to‘g‘ri kelishini ko‘rsatmoqda.
Шунингдек туманимизнинг иқтисодий ва ижтимоий кўрсаткичларига оид маълумотларни сизни қизиқтирса хар ойнинг 1-3-жума кунлари бўлиб ўтадиган очиқ эшиклар кунида Янгиқўрғон туман статистика бўлимига ташриф буйуриб билиб олишингиз мумкин.
Янгиқўрғон туман статистика бўлими.





