Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 мартдаги ПҚ-92 сонли "Кекса авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида, "Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин" тадбири Янгиқўрғон туманидаги "Камалак" болалар оромгоҳида бўлиб ўтди.



Тадбирда "Поромон" қишлоғидаги "Поромон", "Нов" ҳамда "Оқтепа" маҳалла фуқаролар йиғинларида яшаб ўтган, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва меҳнат фахрийларини босиб ўтган йўлларини акс эттирувчи видеоролик намойиш этилди.
Шунингдек, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси 102 ёшли М.Инамовнинг урушдаги машаққатларини ифодаловчи видеоролиги ҳам намойиш этилди.
Гарчи ёдга олинган ҳамқишлоқларимиз орамизда бўлишмаса ҳам уларнинг номи доимо қалбимизда эканлигини эътироф этиб, марҳумларнинг авлодларига "Нуроний" жамғармаси вилоят бўлими томонидан эсдалик совғалари топширилди.
Бугун барча жойда 27 июнь - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни кенг нишонланмоқда.


Дарҳақиқат, ҳар қандай касб эзгуликка хизмат қилар экан, шубҳасиз, халқ назарида улуғвор, жамият ҳаётида қадрлидир. Хусусан, зиммасида улкан ва заҳматли меҳнатни улуғлаб, шу касбдан қадр ва шараф топиб юрган касб эгалари сафида матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларининг ҳам ўз ўрни бор.
Янгиқўрғон туман ҳокимлигида ҳам бугун ана шундай фидойи, мураккаб, масъулиятли ва олижаноб касб вакиллари шарафланди.
Тадбирда туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов босма нашрлар вакиллари, матбуот фахрийларининг машаққатли меҳнатларини эътироф этди. Уларни касб байрамлари билан қутлаб, самимий тилакларини изҳор этди ва қимматбаҳо совғаларни улашди.
🔺Каналга аъзо бўлиш:
https://t.me/yangiqorganhokimligi/12036
Айни кунларда мамлакатимизда аҳоли кайфиятига таъсир этувчи муаммоларни бартараф этиш, улар учун қулай шарт-шароитлар яратиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.



Ягиқўрғон туманида ҳам Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 346-ФМ-сонли фармойишига асосан ажратилган 12 млрд. 475 млн. сўм ана шундай муаммоларни ҳал этишга йўналтирилмоқда.
Хусусан, "Истиқбол" МФЙда аҳолига қулайлик яратиш мақсадида 90 млн. сўм маблағ ҳисобига туман электр тармоқлари корхонаси томонидан 0.4 кВ.ли 1.5 км ҳаво тармоғини тортиш ишлари олиб борилмоқда.
Бугун туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов, туман ИИБ раҳбари Ривожиддин Якуббаевлар ушбу ҳудудда амалга оширилаётган ишлар билан танишдилар, аҳоли вакиллари билан суҳбатлашдилар.
🔺Каналга аъзо бўлиш:
https://t.me/yangiqorganhokimligi/12036
Бугун Янгиқўрғон туманидаги "Доли Сатторов - Саид Барака" агрофирма ҳудудида ҳам ғалла ўримига киришилди.



Хусусан, "Саховатли замин боғлари" фермер хўжалигида - 20 га, "Юсубжонов Ғайбулла" - 17 га, "Холматов Аъзам" - 12 ва "Мингбоев Равшан" фермер хўжалигининг 14 гектар ғалла майдонларида 7 та комбайн ўрим-терим ишларини бошладилар.
Фермерлар ҳар гектардан 80 да 100 центнергача ҳосил олишни мақсад қилганлар.
Хайрли иш олдидан эҳсон уюштирилди, нуронийлар бошчилигида баракали ҳосил олишни ният қилиб, дуога қўл очилди.
Тадбирда туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов ҳамда сектор раҳбарлари иштирок этдилар.
Эслатиб ўтамиз, туманда жорий йил ҳосили учун 209 нафар фермер хўжаликлари томонидан 2150 гектар майдонда 16946 тонна дон ишлаб чиқариш кўзда тутилган.
🔺Каналга аъзо бўлиш:
https://t.me/yangiqorganhokimligi/12036
Бугун кун бошида вилоят ҳокимлиги, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ташаббуси билан Янгиқўрғон марказидаги "Шоҳрух" стадионида «Спорт — саломатлик гарови!» шиори остида тадбир ташкил этилди.


Унда маҳаллалар хотин-қизлар фаоллари, кўча бошилар, оқила ва фаол аёллар, хотин-қизлар гимнастика, югуриш марафонларида иштирок этдилар.
Аёллар орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида ташкилланган мазкур саломатлик тадбирида хотин-қизларга, шунингдек, тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзига риоя қилиш бўйича ҳам керакли тавсиялар бериб ўтилди.
Хусусан, тўғри овқатланиш бўйича ташкил этилган қизил (истеъмол қилиш зарарли бўлган таомлар), сариқ (истеъмол қилиш мумкин, лекин кўпи зарар келтирадиган маҳсулотлар) ҳамда яшил бурчак (инсон организми учун ниҳоятда фойдали бўлган маҳсулотлар)лар орқали хотин-қизлар ўзлари учун фойдали маълумотларга эга бўлдилар.
🔺Каналга аъзо бўлиш:
https://t.me/yangiqorganhokimligi/12036





