Бугун Янгиқўрғон туманида 60 ёшдан юқори ёшдаги нуронийлар жамоалари ўртасида "Водий биринчилиги учун"  футбол мусобақаси бўлиб ўтди.

Унда Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларининг нуроний футболчиларидан иборат 10 та жамоа иштирок этди.

Қизғин ва муросасиз кечган баҳслар якунига кўра Андижон шаҳар нуронийлари 1- ўринни, Қўқон шаҳар 2-,  Янгиқўрғонлик ва Косонсойлик нуронийлар  3-ўринни қўлга киритдилар.

Якунда Янгиқўрғон  тумани ҳокими, Нуроний жамғармаси восийлик кенгаши раиси А.Нажмиддинов ғолибларга туман "Нуроний" жамғармаси хамда Маҳалла хайрия жамоат фондининг эсдалик совғаларини топширди. У ўз сўзида Янгиқўрғон бундай учрашувларга яна мезбонлик қилишга тайёрлигини таъкидлади.

Туман ҳокимининг маслаҳатчиси, "Нуроний" жамғармаси раиси М.Дедабоев мусобақа ўзига хос "Уч авлод учрашуви" тарзида ўтганлиги, ёш авлодни спортга бўлган қизиқишларини янада кучайтириш лозимлиги ҳақида тўхталди.

Тадбирдан сўнг спортчи нуронийларга тушлик ташкил этилди.


Саккиз кун давомида Янгиқўрғон тумани, Заркент қишлоғидаги 2-сонли касб-ҳунар мактабида спортнинг "Соҳил кураши" бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Унда республиканинг барча вилоятларидан 2005-2006 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ҳамда эркаклар ва аёллар иштирок этдилар.

Бугун ушбу чемпионатнинг якуний қисми бўлиб ўтди. Унда иштирок этган туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов бошчилигида сектор раҳбарлари қатнашиб, чемпионатнинг финал ғолибларини ҳамда ҳакамларни тақдирладилар.

🔺Каналга аъзо бўлиш:
https://t.me/yangiqorganhokimligi/12036

Айни кунларда Янгиқўрғон тумани, Бешбулоқ МФЙ ҳудудида 2 та кўп қаватли уйларни қуриш ишлари давом эттирилмоқда.

Ушбу уйлар 2-, 3- ва 4-хоналик жами 42 та хонадондан иборат. Уйларнинг биринчи қавати маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари жойлашади.

Ҳозирги кунда "Education building" томонидан биноларнинг 5-қаватида ғишт териш ишлари ва ички қисмида эса электромонтаж ишлари якунланиб, қумсувоқ ишлари бажарилмоқда.

🔺Каналга аъзо бўлиш:
https://t.me/yangiqorganhokimligi/12036

Янгиқўрғон туманида жорий йилда Инвестиция дастури асосида 6 та объектда иш олиб борилмоқда.

Улардан бири "Туман" маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 31- мактабгача таълим ташкилотидир.

Бинолари маънан эскирган ушбу муассаса учун ҳозирда янги 2 қаватли, 120 ўринли бино барпо этилмоқда.

"KELAJAK MEGA STROY" МЧЖнинг 40 нафар ишчилари томонидан бинонинг 1-қаватида ғишт териш ишлари олиб борилмоқда.

Бино қурилиши якунига етгач, келажагимиз бўлмиш кичкинтойлар учун замонавий, ёруғ ва шинам, барча шароитлар мужассам даргоҳда тарбияланиш имкони яратилган бўлади.

🔺Каналга аъзо бўлиш:
https://t.me/yangiqorganhokimligi/12036

Айни кунларда мамлакатимиз бўйлаб Аллоҳ таолонинг байти сари йўл олаётган юртдошларимизни кузатиш маросимлари бўлиб ўтмоқда.

Бугун Янгиқўрғон туманидан ҳам яна 47 нафар ватандошларимизнинг муқаддас Каъбани тавоф этиш истаклари амалга ошиб, улар мамлакатимиз раҳбарининг эътибори ва ғамхўрлиги натижасида ўз фарзларини адо этиш учун йўлга отландилар.

Ушбу муносабат билан 1-сонли касб-ҳунар мактабида зиёратчиларни сафарга кузатиш тадбири бўлиб ўтди. Унда ҳамюртларимизга йўл олдидан тушлик дастурхони тортилди.

Кўзларида қувонч, нурли чеҳраларида хурсандчилик, тилларида эса шукроналик уфуриб турган зиёратчиларни сафарга кузатиш маросимида туман ҳокими ва сектор раҳбарлари иштирок этиб, сафарга отланган ҳамюртларимизга оқ йўл тиладилар.

Маълумот учун, «Хаж-2023» дастури доирасида туманимиздан жами 95 нафар зиёратчи муборак ибодатни бажаришга жўнаб кетдилар.

Янгиқўрғон туман ҳокимлиги ахборот хизмати