Янгиликлар


Президентимиз ташаббуси билан ҳар бир сектор ва ташкилотлар раҳбарларига давлатнинг ғамхўрлиги ва эътиборига, кўмакка муҳтож эҳтиёжманд ёшлар бириктирилиб, уларнинг муаммоалари ҳал этиб борилмоқда.
Бугун Қаҳрамон Қуранбаев бошчилигида Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича Республика Комиссия аъзолари Янгиқўрғон туманида бўлиб, 1-сектор ҳудудидаги эътиборга муҳтож ёшлар билан мулоқотда бўлдилар.
Самимий руҳда кечган мулоқот давомида ёшлардан 2-гуруҳ ногирони, қизилёзилик Ф.Тўрабоев вилоят ҳокимига қилган мурожаатидан сўнг унга махсус электровелосипед олиб берилгани, эндиликда у ушбу техника ёрдамида қишлоқдошларига хизмат қилиб, моддий манфаатдор бўлаётгани ҳақида тўлқинланиб сўзлади ва давлатимиз раҳбари томонидан унингдек ёшларга кўрсатилаётган эътибордан руҳланиб, миннатдорчлик билдирди.
Мулоқотда шунингдек, "Бирлик" маҳалласидан 1-гуруҳ ногирони Беҳрузбек Муҳаммедовга компьютер асосларини, қизилёзилик 2-гуруҳ ногирони М.Хўжабековга рус тилини ўргатиш учун ўқитувчи бириктирилиши лозимлиги таъкидланди. Яна ўнлаб ёшларнинг кўкрак қафасидаги етишмовчилик сабаб бассейнда сузиш, тиббий муолажа, чорвачиликни йўлга қўйиш учун қорамол олиш, кутубхона ташкил этиш, ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш, соғлигини тиклаш, ҳунар ўрганиш, бандлик каби масалаларида қилган мурожаатлари ҳам ечимга келтирилди.
Комиссия аъзолари автоҳалокат туфайли ногирон бўлиб қолган Севинч Равшанбекова хонадонида бўлиб, ҳолидан хабар олишди.
12 нафар ёшларга мотокультиватор, тикув машинаси, мотоарра каби ускуналар топширилгандан сўнг, ёшлар учун тушлик дастурхони ёзилди.
🔺Каналга аъзо бўлиш:
https://t.me/yangiqorganhokimligi/12036
Янгиқўрғон туман электр таъминоти, Заркент устачилик бўлаги ишчи ходимлари томонидан аҳолини сифатли ва барқарор электр энергияси билан таъминлаш борасида бир қатор ишларни амалга оширмоқдалар.



Хусусан, "Маданият" маҳалла фуқаролар йиғини "Чароғон" кўчасида жойлашган қуввати 328/160 кВА бўлган трансформатор қурилмасида мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилмоқда.
Янгиқўрғон туманида жорий йилда Фермер деҳқон томорқа ер эгалари кенгаши томонидан 12 та маҳалла фуқаролар йиғинларининг 17 та кўчасида хонадонлар томорқаларини суғориш учун сув чиқариш режалаштирилган.


Шу кунгача 7 та артезиан фойдаланишга топширилди.
Хусусан, Сангистон кўчасида ҳам 150 млн. сўм субсидия маблағлари эвазига сув қазиб чиқарилди. Натижада 40 та хонадон сув билан таъминланди.
Қишлоқлар инфратузилмасини яхшилаш деганда ҳудуднинг электр, сув, газ билан таъминлаганлик ҳолати баробарида у ерда маиший хизмат объектларининг мавжудлиги ҳам эътиборга олинади.
Мухлиса Хатанбоева ўзи яшаётган "Тинчлик" маҳалла фуқаролар йиғинида ҳоким ёрдамчиси А.Турсунов ташаббуси билан давлат-хусусий шерикчилик асосида маиший хизмат уйи барпо этди.
Мухлиса қишлоқдошлари учун енгиллик, қулайлик яратиш билан бирга "Қиролича" номли аёллар гўзаллик салони ҳамда "Браво маркет" озиқ-овқатлар дўконида 5 нафар ишчи ўрни ҳам яратди.
Қишлоқ аҳлига хизмат қиладиган ушбу иншоотнинг очилиш маросимида туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов, қишлоқ фаоллари, нуронийлари иштирок этдилар.
Янгиқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати


Қирғизистоннинг Жалолобод шаҳрида бўлиб ўтаётган Халқаро бизнес форум доирасида Наманган ва Жалолобод вилояти ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди



Икки ҳудуд раҳбарлари Абсаттор Сыргабаев ва Шавкатжон Абдураззоқовлар томонидан имзоланган ҳужжат туристларни жалб қилишда ўзаро муносабатлар тамойилларини белгилаб беради.
Шунингдек, тадбир давомида Наманган ва Жалолобод шаҳарлари, Учқўрғон-Навкент, Янгиқўрғон-Ахси, Тўрақўрғон - Тўқтагул туманлари ўртасида ҳам ўзаро ҳамкорлик битимлари имзоланди.
Бизнес форум ўз ишини давом эттирмоқда.





