Бугун туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов "Дўстлик" ва "Зарбдор" маҳаллаларида жойлашган 33-, 44-умумтаълим мактабларининг ўқувчилари билан учрашди.

Самимий мулоқот давомида туман раҳбари ёшларнинг қизиқишлари, интилишлари, келажакдаги режалари ва эгалламоқчи бўлган касблари билан қизиқди.

33-умумтаълим мактаби ўқувчиси фан олимпиадаси ғолиби сифатида муддатдан аввал НамДУ талабаси бўлганлиги эътироф этилди.

Турли касб-ҳунарларга қизиққан ёшларга сектор раҳбари ҳаётда ўзи ўринларини топишлари учун тавсия ва маслаҳатлар, ёшлар учун берилаётган имтиёзлар ҳақида тушунчалар бериб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги "2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 408-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Янгиқўрғон туман электр таъминоти ишчи ходимлари томонидан аҳолини барқарор электр энергияси билан таъминлаш, ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий ҳолатни яхшилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жумладан, "Оқтом" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган "Оқтом"-1 ҳамда
"Оқтом"-2 кўчаларида янги ҳаво тармоғи қуриш учун 51 дона темир бетон таянчлари олиб келиб ўрнатилди.

Ушбу ҳудудга ўрнатилган темир бетон таянчлари орқали 1,1 км узунликдаги паст кучланишли СИП кабель ҳаво тармоғи тортиш ишлари бажарилиб, ҳозирда янги қурилган тармоққа хонадонларни улаш ишлари амалга оширилмоқда.


Янгиқўрғон ТЭТ матбуот хизмати.


Мамлакатимизда ёшларга эътибор масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилган бўлиб, эртамиз эгалари ўзларининг қизиқишлари бўйича ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб келинмоқда. Хусусан, жойларда ҳокимлар ёш авлод вакиллари билан учрашувлар ўтказаётганини бунга бир мисол қилиб келтириш мумкин.

Бугун, Янгиқўрғон тумани ҳокими Асадулло Нажмиддинов Оқтепа маҳалласида жойлашган 49- умумтаълим мактабида мактаб битирувчилари ва маҳалла ёшлари билан мулоқот қилди.

Туман раҳбари ёшларга оид давлат сиёсати ижроси доирасида амалга оширилаётган кенг қамровли ишлар хусусида тўхталиб, ёшларни очиқ ва ошкора мулоқот қилишга чақирди.

Самимий руҳда ўтган очиқ мулоқотда ёшлар ўзларининг ютуқлари, режалари, мақсадлари ҳақида гапирдилар, таклифларини билдирдилар.

 Хабар берилганидек, Янгиқўрғон туманидаги 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси кубоги учун спортнинг футбол тури бўйича саралаш босқич беллашувлари ўтказилди.

Саралаш мусобақасида туманнинг 4 та сектори кесимида 71 та маҳалла ёшларидан ташкил топган жамоалар ўртасида ҳудудларга бўлинган ҳолда ўйинлар бўлиб ўтди.

Юқори савияда ташкил этилган ўйинларда 1-сектордан Заркент, "Соҳибкор",  2-сектордан "Соҳил", Оқсув-Ғовозон, 3-сектордан Радивон, Қораполвон, 4-сектордан эса Юқори Навкент, "Тиллатепа" маҳалласи ёшлари ғолиб бўлиб, туманнинг финал босқичига йўл олган эди.

Бугун туманнинг "Бешбулоқ" маҳалласида жойлашган "Шоҳруҳ" марказий ўйингоҳида беллашувнинг финал босқичи бўлиб ўтди.

Финал баҳсларида 4-ўрин "Заркент", 3-ўрин Радивон, 2-ўрин "Тиллатепа"  маҳалласи ёшларига насиб этди.

1-ўринни эса Юқори Навкент маҳалласи ёшлари қўлга киритди.

Иштирокчиларнинг барчаси диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Янгиқўрғон туманининг Исковот қишлоғида ўтказилган "Уч авлод учрашуви" кексаларимизни дийдорлашувларидан бошланди.

Тадбирда Олий Мажлис сенати аъзоси, сенатор, вилоят "Нуроний"  жамғармаси бошлиғи И.Нажмиддинов, вилоят "Нуронийлар жамоатчилик кенгаши" аъзоси, истеъфодаги генерал У.Шамсиев, Янгиқўрғон туман ҳокими,  "Нуроний" жамғармаси Васийлик кенгаши раиси А.Нажмиддинов,  туман ҳокимининг маслаҳатчиси, "Нуроний" жамғармаси  раиси М.Дедабоев ҳудуддаги кексалар, уюшмаган ёшлар ҳамда 16-,26-,63- мактаб битирувчилари иштирок этишди.



Тадбирни туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов очиб берди.

Унда сўзга чиққан сенатор  Икромхон Нажмиддинов "Уч авлод учрашуви" тадбирлари ўтказилишининг мазмун-моҳияти, кекса авлод вакиллари босиб  ўтган йўллар ҳозирги ёшларга  ўрнак бўлиши, одоб-ахлоқ, кийиниш, маданияти тўғрисида гапириб ўтди.

Тадбирда Исковот қишлоғида яшаб, Ватани ва қишлоғи учун фидокорона меҳнат қилган марҳум қишлоқдошлар хотирланиб, уларнинг оила аъзолари тақдирланди.

Тадбирга ҳамоханг равишда "Қўша қариш саодати" тадбири ҳам қўшилиб кетди. Бунда 2 нафар 55-60 йил давомида тинч-тотув яшаб, фарзандларини эл-юрт корига ярайдиган қилиб вояга етказган оила бошлиқлари  ёш оилаларга ўрнак сифатида кўрсатилиб, ҳаётий тажрибаларидан фойдаланиш лозимлиги айтиб ўтилди.

Тадбирда умумтаълим мактабининг аълочи ўқувчилари учун  китоблар жамланмаси  совға қилинди.

Шундан сўнг "Диёр" ёшлар мажмуасида тушлик ташкилланди. Тадбир туман "Маҳалла" ҳайрия жамоат фонди ҳамда вилоят "Нуроний" жамғармаси ҳомийлигида ўтказилди.