Тарих, бугун ва келажакни ўзида мужассам этган “Уч авлод учрашуви” каби маънавий-маърифий тадбирлар халқимиз ҳаётида гўзал анъанага айланди.

Бугун Қораполвон Маданият марказида ташкилланган ана шундай учрашув уч авлод вакиллари иштирокидаги дийдорлашув тадбирига айланди.

Туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов очиб берган тадбирда мамлакатимизда инсон омилига юксак эътибор берилаётгани, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан жамиятимизнинг ҳар бир аъзосига ғамхўрлик, меҳр-оқибат кўрсатилаётгани, инсон қадр-қиммати, унинг орзу-ниятларини рўёбга чиқаришга имконият яратиб бериш устувор вазифага айлангани  таъкидланди.

Ёши улуғ отахон ва онахонларимиз ҳаёти ва меҳнат фаолияти давомида тўплаган бой тажрибаси, меҳнат палласидаги машаққатлар, ниҳоят, нуронийлик пайтида кўрсатилаётган ҳурмат-эҳтиром ҳақида ўз дил сўзларини, самимий фикрларини билдирди. Эл-юрт равнақи йўлида мамлакатимиз раҳбарига яқин кўмакчи, камарбаста бўлиш лозимлиги уч авлодга мансуб юртдошларимиз ўртасида кечган самимий суҳбатларнинг бош мавзусига айланди.

Тадбирда Қораполвон заминида узоқ йиллар давомида туну кун ўз оромидан, соғлиғидан, хотиржамлигидан кечиб қишлоқдошларининг фаровон турмуш кечиришлари учун фидоийлик кўрсатган кўплаб ватанпарварлар ҳаёти ҳақида видеоролик намойиш этилди.

Шундан сўнг тадбирга ҳамоханг равишда "Қўша қариш саодати" тадбирида 2 нафар 55-60 йил давомида тинч-тотув яшаб, фарзандларини эл-юрт корига ярайдиган қилиб вояга етказган оила бошлиқлари  ёш оилаларга ўрнак сифатида кўрсатилди.

Тадбирда қишлоқ ривожига ҳисса қўшган кексалар рағбатлантирилди.
7-умумтаълим мактабининг аълочи ўқувчилари учун  китоблар жамланмаси  совға қилинди.

Шундан сўнг "Қораполвон ота" зиёратгоҳида тушлик ташкилланди. Тадбир туман "Маҳалла" ҳайрия жамоат фонди ҳамда вилоят "Нуроний" жамғармаси ҳомийлигида ўтказилди.

Мулкчилик шаклидан қаътий назар, барча турдаги ҳисобот топширувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолияти даврида хал этиш ва вужудга келадиган саволлар ечимини топиш, уларга тушунчалар хамда амалий ёрдам бериш мақсадида Янгиқўрғон туман статистика бўлимида хар ойда бир маротаба “Seminar uchrashuvlar” ташкил этилган.

Янгиқўрғон туман статистика бўлими

Мулкчилик шаклидан қатъий назар, барча турдаги ҳисобот топширувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолияти даврида хал этиш ва вужудга келадиган саволлар ечимини топиш, уларга тушунчалар ҳамда амалий ёрдам бериш мақсадида Янгиқўрғон туман статистика бўлимида ҳар ойнинг биринчи ва учинчи ҳафтасининг жума кунлари “ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ!” ташкил этилган.

Янгиқўрғон туман статистика бўлими

(kichik korxonalar va mikrofirmalardan tashqari)

Statistika organlariga (har oyning yakuni bo‘yicha) taqdim etiladigan «Tashkilotning moliyaviy ahvoli to‘g‘risida»gi 12-moliya shakli (oylik) davlat statistika hisobot shaklini, hisobot davridan keyingi oyning 18-sanasidan kechiktirmay, internet tarmog‘i vositasida, elektron shakldagi statistik hisobotlarni yig‘ishning avtomatlashtirilgan axborot tizimi «eStat 4.0» dasturi orqali, elektron raqamli imzodan foydalangan holda taqdim etishingiz so‘raladi.
Mazkur hisobot shaklini to‘ldirish va elektron shaklda taqdim etish bo‘yicha www.stat.uz; www.namstat.uz rasmiy saytlari yoki (69) 63-21-498 telefon raqamlari orqali batafsil tushuntirishlar olishingiz mumkin.

Yangiqo‘rg‘on tuman statistika bo‘limi.