Аграр соҳага ихтисослашган  Янгиқўрғон аҳли бир қарич ердан ҳам унумли фойдаланишга интилади.

Сир эмаски, томорқадан унумли фойдаланиш учун етарли шароитлар, айниқса суғориш учун сув талаб этилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ташаббуси билан  ўтказилаётган "Саломатлик сайллари" ойлигида аҳоли орасида касалликлар профилактикаси ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш бўйича бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Аёл - она, аёл - сингил, аёл - рафиқа, аёл - фарзанддир. У гўзаллик, нафосат тимсоли, у янги ҳаёт бунёдкори. Шу сабаб у ҳар қанча эъзозланса ҳам кам.

Поромон маҳалласида "Аёлни эъзозлаш - адолат ва эзгулик мезони"  мавзусида ташкилланган маданий-маънавий тадбир барча аёлларга байрамона кайфият улашди.

Жорий йилнинг 23 март куни давлат раҳбари бошчиликларида “Озиқ- овқат маҳсулотларини кўпайтириш, баҳорги экин мавсумини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги видеоселектор йиғилишида янги тутзорларни барпо этиб, Вьетнам тажрибаси асосида аҳолига 1-2 гектардан тут ва орасига озиқ-овқат экинлари экиш топшириғи берилган эди.

Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида Янгиқўрғон туманидаги “Жўра Охунов  - Шарқ Юлдузи” агрофирмаси худудида 200 гектар майдонда янги тутзорлар барпо этиш режалаштирилган.

Бугун вилоят ҳокимининг ўринбосари А Ҳакимов, туман ҳокими А.Нажмиддинов, туман ҳокимининг ўринбосари М.Саидаҳмедов,  қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ташкилот раҳбарлари ҳамда лойиҳа ташаббускорлари мазкур ер майдонларида амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирдилар.

Янгиқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати